“Шўртан” ПФК расмий сайти
Паролни тиклаш
Руйхатдан утиш

“ШЎРТАН-ЛЕДИ” ЙИРИК МАҒЛУБИЯТГА УЧРАДИ

27 август куни “Шўртан-Леди” қизлар жамоамиз Ўзбекистон миллий чемпионатининг иккинчи даврасидаги илк учрашувни сафарда Қаршининг “Севинч” жамоасига қарши ўтказиб йирик 6:0 ҳисобида мағлубиятга учради.

Чемпионатнинг 12 туридан ўрин олган ушбу учрашувда Шахноза Қурбанова иккита гол уриб “дубль” қайд этган бўлса, Нилуфар Қудратова учта голга муаллифлик қилиб “хет-трик”ни нишонлади. “Севинч” жамоасидаги яна битта голни дарвозамизга заҳирадан майдонга тушган Феруза Бобохўжаева киритди.

Биринчи бўлимда ва иккинчи бўлимнинг бошларида рақибга етарлича қаршилик кўрсата олган жамоамиз ўйин сўнгида Қаршиликларнинг босимини енга олмади.

Эслатиб ўтамиз, жорий чемпионатнинг илк турида “Шўртан-Леди” жамоамиз “Севинч”ни кичик 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратган эди. Жавоб учрашувида, Қаршилик қизлар “реванш” олишди.

 Энди, 6 сентябрь куни, “Шўртан-Леди” жамоамиз навбатдаги тур учрашувини сафарда Бекободнинг “Металлург-W” жамоасига қарши ўтказади.

XXIII  Ўзбекистон Миллий Чемпионати, 12-тур

“Севинч” (Қарши) – “Шўртан-Леди” (Ғузор) (2:0) 6:0

“Геолог” стадиони. 27.08.2017й.

Бош ҳакам: Ҳуснора Жумаева (Қарши)

Ёрдамчи ҳакамлар: Абдулло Тилавов, Акмал Ғиёсов (Бухоро)

Захира ҳаками: Маржона Раҳматқулова (Шахрисабз)

Назоратчи: Шуҳрат Эгамбердиев (Қарши)

ЎзАФА вакили: Элмира Ғуломова.

Голлар: Шахноза Қурбанова, 17′-1:0, 23′-2:0, Нилуфар Қудратова, 59′-3:0, 76′-5:0, 79′-6:0, Феруза Бобохўжаева, 74′-4:0.

 Огоҳлантиришлар: Шахноза Қурбанова (38), Малика Бурханова (42) – Сайёра Нурматова (32).

Четлатиш: Мафтуна Жўраева (85) – “Шўртан Lady”.

“Севинч”: 12.Мафтуна Жонимқулова, 7.Олия Ахмедова (23.Мафтуна Панжиева 33), 8.Камола Рискиева (с), 9.Мафтуна Шойимова, 17.Танзиля Зарбиева, 20.Севара Нормуродова (19.Гулҳайё Маннабоева 81), 11.Шахзода Жамолова (3.Шоира Қултураева 82), 10.Ильвина Аблякимова (18.Шахноза Шакирова 53), 27.Шодия Тошева, 69), 37.Малика Бурхонова (6.Феруза Бобохўжаева 68), 77.Нилуфар Қудратова, 15.Шахноза Қурбанова.

Захирадагилар: 16.Ангелина Полюшкович.

“Шўртан-Леди”: 22.Сарвиноз Эргашева (1.Зарина Саидова 90), 3.Юлдуз Шодиева, 4.Мухлиса Мирзаёрова, 5.Бахтишода Тўхтаева (17.Сарвиноз Назарова 80), 6.Зебо Жўраева (с), 9.Дилдора Эргашева, 11.Фазилат Бахрамова (12.Гулираъно Толмасова 78), 15.Сайёра Нурматова, 18.Мафтуна Жўраева, 19.Шоҳида Тожиддинова, 20.Улдона Тўхтаева (16.Гулзода Саидова 63).

Захирадагилар: 14.Жесика Кручинина,  38.Зарина Исматова.

2017-08-28

Комментариялар:

Комментария колдириш учун сайтга киринг ёки руйхатдан утинг

ОЛДИНГИ УЙИН
2017-11-04 16:00
3:1
Олий Лига 2017 27
КЕЙИНГИ УЙИН
2017-11-09 17:00
0:0
Олий Лига 2017 28
ОЛДИНГИ УЙИН
2016-01-02 10:29
0:0
Биринчи Лига 2015
КЕЙИНГИ УЙИН
2016-01-15 10:00
0:0
Биринчи Лига 2015

Клуб тўпурарлари

Уйинчилар Г У
Уйинчилар Г У

Барча Уйинчилар