“Шўртан” ПФК расмий сайти
Паролни тиклаш
Руйхатдан утиш

ГЕННАДИЙ КОЧНЕВ: “Якунловчи футболчига муҳтожмиз”

Олий лиганинг 19-туридан ўрин олган “Шўртан” – “Металлург”  (0:1) учрашувидан сўнг ўтказилган матубот анжуманинг икиинчи қисмида “Шўртан” жамоаси бош мураббий вазифасини вақтинча бажарувчи, мураббий – Геннадий Кочнев иштирок этиб, учрашув ҳақида қуйидаги фикрларни билдириб ўтди.

– Ўзингиз кўриб турганингиз натижа салбий. Биринчи бўлимдаги ўйинимиз чиқмади.Иккинчи бўлимда йигитлар яхши ўйнашди. Аммо имкониятларимизни самарали якунлай олмадик. Айбдорларни излаш ноўрин. Агарда биз жисмоний томондан муаммоларга эга бўлганимизда ўйин якунига фадар бунақа ҳужумлар уюштирмасдик. Бизга шунчаки, якунловчи қисм етишмаяпти, аниқроғи якунловчи футболчига муҳтожмиз.

- Ёшларимизга имконият бераяпмиз. Ҳушбаковни жамоамиз ўйинига бироз бўлсада тоза ҳаво олиб кириш, жамоамиз ўйинини тезлаштириш мақсадида майдонга туширгандик. Афсуски, ушбу футболчи унга билдирилаётган ишончни оқлай билмаяпти. Аббос Амоновнинг эса жиддий жароҳати бор. Кечаги ёшлар лигаси доирасида кечган бахсда ўйини билан ажралиб чиққани учун, бугун Бўриевни ҳам майдонга туширдик. Шу сабали, Сафаров ва Эргашев заҳирада қолиб кетди.

- Энди, 31 августга қадар Ғузордаги қароргоҳимизда машғулотларни давом эттирамиз. Сўнгра байрам муносабати билан жамога 2 кунлик қисқа танаффус эълон қилинади. 3 сентябрдан эса яна ўз қароргоҳимизда йиғилишни режалаштирганмиз.

2017-08-27

Комментариялар:

Комментария колдириш учун сайтга киринг ёки руйхатдан утинг

ОЛДИНГИ УЙИН
2017-09-21 19:00
3:3
Олий Лига 2017 22
КЕЙИНГИ УЙИН
2017-09-30 18:00
0:0
Олий Лига 2017 23
ОЛДИНГИ УЙИН
2016-01-02 10:29
0:0
Биринчи Лига 2015
КЕЙИНГИ УЙИН
2016-01-15 10:00
0:0
Биринчи Лига 2015

Клуб тўпурарлари

Уйинчилар Г У
Уйинчилар Г У

Барча Уйинчилар