“Шўртан” ПФК расмий сайти
Паролни тиклаш
Руйхатдан утиш

«ШЎРТАН» НОҚУЛАЙ РАҚИБИНИ ЕНГОЛМАДИ

26 август куни, мамлакатимизнинг бешта шаҳрида олий лиганинг 19-туридан ўрин олган учрашувлар бўлиб ўтди. Ушбу тур доирасида “Шўртан” ўз майдонида Бекободнинг “Металлург” жамоасини қабул қилди. Кескин курашларга ва хавфли вазиятларга бой бўлган ушбу учрашув, огоҳлантиришлар сони билан ҳам ажралиб чиқди. Аммо учрашувда биттагина гол киритилди. У ҳам меҳмонлар фойдасига. “Шўртан” – “Металлург” учрашувидаги ягона голга муаллифлик қилган    Мирғиёс Сулаймонов жамоасига ғалаба келтирди. Шу тариқа, “Оқ бўрилар” учун кўп йиллардан бери энг ноқулай рақиб бўлиб келаётган бекободликлар бу сафар ҳам бизга имконият қолдирмади.

Биринчи бўлимда кўплаб имкониятларга эга бўлган жамоамиз футболчилари яратилган вазиятлардан унумли фойдалана олишмади. Бўлимнинг охирига келиб, аниқроғи 42-дақиқада рақиб футболчиси чамаси 16 метрлар узоқликдан белгиланган жарима тўпини бехато амалга оширди. Ўтказиб юборилган голдан сўнг, футболчиларимиз ҳисобни тенглаштиришга анча уринишди. Бир қатор қулай вазиятлар ҳам содир этишди, бироқ уларнинг барча ҳаракатлари муваффақиятсизликка дучор бўлди.

Иккинчи бўлимда, “Шўртан” футболчилари ўйин суратини анча оширишди ва янада кўпроқ хавфли вазиятлар ярата олишди. Аммо бу сафар ҳам таркибимизда имкониятлардан самарали фойдалана биладиган футболчи топилмади. Ўз навбатида меҳмонларда ҳам учрашувнинг иккинчи қисмида ҳисобни йирикроқ кўринишга келтириш имкониятлари бўлди. Аммо ҳимоячиларимиз биринчи бўлимга нисбатан ўз ўринларида эътиборлироқ ҳаракат қилишди. Юзага келган хавфли вазиятларни ўз вақтида бартараф этишга эришишди.

Учрашувнинг асосий вақтидаги тўхталишларга қўшиб берилган 4 дақиқа ҳам жамоамизга ҳеч бўлмаганда, очко олиб қолишга ёрдам бера олмади. Шу тариқа кечган учрашувда, ҳисоб бошқа ўзгармади.

Олий лига 19- тур. 26.08.2017 й.

«Шўртан» (Ғузор) – «Металлург» (Бекобод) – 0:1. Ғузор. 2605 томошабин.

Ҳакамлар: В.Цейтлин (Тошкент) - 8,8; Ҳ.Шодмонов (Бухоро) - 8,5; А.Қўлдошев (Бухоро) - 8,5. Захирадаги: Э.Турсунов (Бухоро) - 9.

Назоратчи: И.Нехочин (Наманган).

ЎзПФЛ  вакили: Р.Черников.

«Шўртан»: 1.Элдор Тожибоев,  4.Жамол Отақулов (55. Дилшод Хушбоқов, 46), 9. Игорь Таран, 12. Лазиз Убайдуллаев, 15. Обид Жўрабоев, 17. Ғулом Раҳмонов, 18.Элдор Бойматов, 30. Жасур Холтўраев (23. Юсуф Бўриев, 66), 38. Суннатилла Мамадалиев (7. Олим Каримов, 90), 77. Отабек Нарзуллаев, 85. Руслан Мельзетдинов.

Заҳирадагилар: 25. Алибек Туробов, 3. Ҳасанбой Эргашев, 20. Шаҳзод Ҳурсанов, 99. Марадона Сафаров.

«Металлург»: 1. Зафар Сафаев, 2. Аброр Ҳусинов, 4. Ҳикмат Хошимов, 7. Дониёр Одилов, 8. Айюбхон Нўъмонов, 11. Муроджон  Тошматов, 15. Зоҳид Абдуллаев (38. Муҳаммаджон  Султонов, 88), 17. Мирғиёс  Сулаймонов, 19. Алишер Зиёвуддинов (14. Давронбек Каримқулов, 79), 22. Исломбек Исоҳжонов (13. Санжар Қодирқулов, 65), 70. Жаҳонгир Абдумўминов.

Заҳирадагилар: 25. Темурбек Тўйчиев, 5. Жасур Ахмедов, 6. Дилмурод  Каримов, 16. Сирожиддин  Аллаев.

Гол: М. Сулаймонов (42).

Огоҳлантиришлар: Р. Мельзетдинов (10), Ж. Отақулов (41) - М. Тошматов (45), А. Зиёвуддинов (78), М. Сулаймонов (85), З. Сафаев (90+2).

Энг яхши ўйинчилар: И. Таран - М. Сулаймонов.

Чемпионатнинг навбатдаги тур учрашувини “Шўртан” сафарда Тошкентнинг “Локомотив” жамоасига қарши ўтказади.

2017-08-27

Комментариялар:

Комментария колдириш учун сайтга киринг ёки руйхатдан утинг

ОЛДИНГИ УЙИН
2017-09-21 19:00
3:3
Олий Лига 2017 22
КЕЙИНГИ УЙИН
2017-09-30 18:00
0:0
Олий Лига 2017 23
ОЛДИНГИ УЙИН
2016-01-02 10:29
0:0
Биринчи Лига 2015
КЕЙИНГИ УЙИН
2016-01-15 10:00
0:0
Биринчи Лига 2015

Клуб тўпурарлари

Уйинчилар Г У
Уйинчилар Г У

Барча Уйинчилар