“Шўртан” ПФК расмий сайти
Паролни тиклаш
Руйхатдан утиш

«ШЎРТАН» МУБОРАКДА МАВСУМДАГИ ЭНГ ЙИРИК МАҒЛУБИЯТИГА УЧРАДИ

Хабарингиз бор, кеча мамлакатимизнинг бир нечта шаҳарларида олий лиганинг 18-туридан ўрин олган учрашувлар бўлиб ўтди. Ушбу тур доирасида “Шўртан” жамоамиз Муборакда “Машъал” жамоаси меҳмони бўлди. “Воҳа дерби”си мақоми остида ўтган ушбу қизиқарли баҳсда “оқ бўрилар” жорий мавсумдаги энг йирик мағлубият аламини тортишга мажбур бўлди. Бир қатор вазиятлардан фойдалана олмаган жамоамиз дарвозамиздан нақд 4 та голни ўтказиб юборди. Аммо футболчиларимизнинг бирортаси ҳам рақиб дарвозасига йўл топа олмади, афсус.

Аввалига, ушбу учрашувда ўзининг фаол ўйини билан ажралиб турган Ҳумоюн Муртазоев 16-дақиқада собиқ жамоаси дарвозасини ишғол қилиб, ҳисобни очди – 1:0. Бу вазиятда ҳимоячиларимиз жуда қўпол ҳатога йўл қўйишди ва Муртазоевга ҳамда унга ассистентлик қилган Кенжа Тўраевга жарима майдончамиз атрофида бемалол ҳаракатланишга имкон беришди. Ушбу ҳисоб биринчи бўлим якунига қадар сақланиб қолди.

Иккинчи бўлимда, “Шўртан”ни алмаштириб қўйишгандек туйилди гўё. “Оқ бўрилар”нинг майдондаги хар бир ноаниқ ҳаракатидан фойдаланган рақиблар бирин – кетин голлар уриб, жамоамизга “сен урмасанг, сенга уришади” мақолини амалда исботлаб берди. 58-дақиқада Искандар Шойқулов жамоасининг навбатдаги бурчакдан етказиб берилган тўпига боши билан ўриб дарвозамизга беҳато ва осонлик билан жойлаб қуйди. Ушбу вазиятда ҳам рақиб футболчиси ҳимоячиларимиз эътиборидан четда қолиб кетди. Ҳисоб – 2:0. Орадан кўп ўтмай, учрашувнинг 66-дақиқасида “Шўртан” дарвозаси томон пенальти белгиланди. Кенжа Тўраев унга юклатилган вазифани аниқ бажариб, жамоасининг ушбу баҳсдаги 3-голига муаллифлик қилди, 3:0. Яна 4 дақиқадан сўнг эса, ҳимоячиларимиздан ўзиб кетган Ҳумоюн Муртазоев “дубль”ни нишонлади – 4:0.

Қолган 20 дақиқа ва учрашувнинг асосий вақтига қўшиб берилган 3 дақиқада ҳам футболчиларимиз ҳисобни ўзгартира олмади.

Олий лига. 18-тур. 19.08.2017й.

Б.Вафоев номли стадион. 1823 томошабин.

«Машъал» (Муборак) – «Шўртан» (Ғузар) – 4:0.

Ҳакамлар: В. Серазетдинов (Тошкент) – 8,5, Р. Нўъмонов (Тошкент) – 8,6, Б. Баҳромов (Тошкент) – 8,6, Д.Каримов (Ташкент) - 9

Нахоратчи: Ш. Жумаев (Қарши).

ЎзПФЛ вакили: Г. Ртвеладзе.

«Машъал»: 35.Жавоҳир Илёсов,, 2.Искандар Шайкулов, 6.Сардор Абдураимов, 10.Ҳумоюн. Муртозаев, 13.Шаҳзод Шайманов, 18.Аббос Шодмонов (с), 19.Зоҳир Кўзибоев (8.Мирзакамол Камолов, 46), 23.Кенжа Тўраев (90.Зафар Тўраев, 73), 27.Никита Павленко, 55.Аваз Агалиев, 77.Абдуллоҳ Олимов (11.Томоки Мураматсу, 78).

Заҳира: 53.Раҳимжон Давронов, 20.Умеджон Матмусаев, 37.Сирож Мелиев, 56.Шокир Йўлдошев.

«Шўртан»: 25.Алибек Туробов, 4.Жамол Отақулов, 7.Олим Каримов (20.Шаҳзод Хурсанов, 69), 9.Игорь Таран (17.Ғулом Раҳмонов, 58), 12.Лазиз Убайдуллаев, 15.О. Жўрабоев, 18.Элдор Бойматов, 38.Суннатилла Мамадалиев, 76.Аббос Амонов (99.Марадона Сафаров, 24), 77.Отабек Нарзуллаев, 85.Руслан Мельзиддинов.

Заҳира: 1.Элдор Тожибоев, 5.Ҳасанбой Эргашев, 30.Жасур Холтўраев, 55.Дилшод Хушбаков.

Голлар: Ҳумоюн Муртазоев (16, 70), Искандар Шойқулов (58), Кенжа Тўраев (66, пенальтидан).

Огоҳлантиришлар: Р.Мельзетдинов (49), О.Каримов (68), Ж.Отакулов (89).

Энг яхши ўйинчилар: Ҳ.Муртазоев – Ж.Отакулов.

Энди, чемпионатнинг навбатдаги тур учрашувини “Шўртан” ўз майдонида Бекободнинг “Металлург” жамоасига қарши ўтказади. Учрашув 26 август куни Ғузор “Марказий” стадионида бўлиб ўтади.

2017-08-20

Комментариялар:

Комментария колдириш учун сайтга киринг ёки руйхатдан утинг

ОЛДИНГИ УЙИН
2017-11-04 16:00
3:1
Олий Лига 2017 27
КЕЙИНГИ УЙИН
2017-11-09 17:00
0:0
Олий Лига 2017 28
ОЛДИНГИ УЙИН
2016-01-02 10:29
0:0
Биринчи Лига 2015
КЕЙИНГИ УЙИН
2016-01-15 10:00
0:0
Биринчи Лига 2015

Клуб тўпурарлари

Уйинчилар Г У
Уйинчилар Г У

Барча Уйинчилар