“Шўртан” ПФК расмий сайти
Паролни тиклаш
Руйхатдан утиш

АЛЕКСАНДР ХОМЯКОВ: ҒАЛАБИМИЗ ҲАЛҚИМИЗГА БАЙРАМ ОЛДИ СОВҒА БЎЛДИ

Олий лиганинг 18-туридан ўрин олган “Машъал” – “Шўртан” (4:0) учрашуви ўз якунига етгач ўтказилган матубот анжуманинг иккинчи қисмида иштирок этган “Машъал” жамоаси бош мураббийи – Александр Андреевич Хомяков журналистлар билан учрашувдаги таъсуротлари ҳақида бўлишди.

– Сўзсиз, бугунги ғалабадан жуда бахтиёрман ва бугунги ўйиндан чинакам қониқиш ҳосил қилдим. Албатта ўйин олди ҳаяжонланиш бўлди. Сабаби, анчадан бери ўз мухлисларимиз олдида ўйнамагандик. Фурсатдан фойдаланиб уларни ҳам бугунги ғалаба билан табриклайман. Умуман олиб қараганда, бугун ўйинимиз қовушди. Тўртта гол уришга эришдик. Бу ғалабамиз, бутун халқимиз ва мухлисларимиз учун яқинлашиб келаётган байрамларга, жумладан мустақиллик байрамига муносиб совға бўлди деб ўйлайман.

- Иккинчи давра олдидаги танаффусдан ажойиб тарзда фойдалана олдик. Олдинда бизни қандай ўйинлар кутаётганини жуда яхши англаб ва буларни барчасини ҳисобга олган ҳолда жамоа ўйини бироз ўзгартиришга ҳаркат қилдик ва яхши тайёрлай олдик. Асосан, эътиборимизни кўпроқ  жисмоний ҳолатни мустаҳкамлашга қаратдик. Бугунги ўйинда шогирдаларим кўрсатмаларни нотўғри бажара олишидан ва “Шўртан”га ўхшаб ўйнашидан роса қўрққан эдим. Чунки, рақибимиз кўпроқ позицион ўйин услубини танлайди. Лекин йигитларимиз бугун ўз ўйинини кўрсатиб, ишончимизни оқлашди.

- Тамоки жамоамизга яқинда келиб қўшилди. Аста-секинлик билан ички муҳитимизга, иш-режаларимизга, тартиб-қоидаларимизга, тактикаларимизга мослашяпти. Ўйлайманки, япониялик футболчимиз ўзини кўрсатиб, жамоамизга фойда келтира олади.

- Жамоа олдида жиддий мақсадлар йўқ. Асосий мақсадимиз, хар бир ўйинга тўғри тайёрланиб, бор кучимизни сарфлаб, ғалаба учун майдонга чиқиш. Очколарни эса, кузда санаймиз.

2017-08-20

Комментариялар:

Комментария колдириш учун сайтга киринг ёки руйхатдан утинг

ОЛДИНГИ УЙИН
2017-11-04 16:00
3:1
Олий Лига 2017 27
КЕЙИНГИ УЙИН
2017-11-09 17:00
0:0
Олий Лига 2017 28
ОЛДИНГИ УЙИН
2016-01-02 10:29
0:0
Биринчи Лига 2015
КЕЙИНГИ УЙИН
2016-01-15 10:00
0:0
Биринчи Лига 2015

Клуб тўпурарлари

Уйинчилар Г У
Уйинчилар Г У

Барча Уйинчилар