“Шўртан” ПФК расмий сайти
Паролни тиклаш
Руйхатдан утиш

ГЕННАДИЙ КОЧНЕВ: “БУТУН ЖАМОА БЎЛИБ ЮТҚАЗДИК”

Олий лиганинг 18-туридан ўрин олган “Машъал” – “Шўртан” (4:0) учрашувидан сўнг ўтказилган матубот анжуманинг дастлабки қисмида “Шўртан” жамоаси бош мураббий вазифасини вақтинча бажарувчи, мураббий – Геннадий Кочнев иштирок этиб, учрашув ҳақида қуйидаги фикрларни билдириб ўтди.

– Учрашувнинг илк дақиқалариданоқ ўйинимиз қовушмади ва жуда оғир бошланди. Бўлим ўртасидаги хавфли вазиятимиздан ҳам танаффус арафасида яратган ёрқин вазиятимизда ҳам гол ура олмадик. Шундай бўлсада, биринчи бўлимда, шогирдларим бироз бўлсада тартибли ўйнашди аммо иккинчи голдан кейин футболчиларимиз назоратни тўлалигича йўқотиб қўйишди ва жиддий, қўпол хатоларга йўл қўйди. Натижани ўзи ҳаммасини айтиб турибди. Рақибимиз бугун одатда кўрсатадиган ўйинимизни намойиш этишга йўл қўймади. Нима ҳам дердим, рақибни ғалаба билан табриклайман! Улар бугун унга лойиқ эди.

- Олдимизда “Металлург”га қарши учрашув турибди. Энди биз кейинги ўйин ҳақида ўйлашни бошлаймиз зарур. Бугунги хатоларимиз устида ишлаб, навбатдаги учрашувга жиддий тайёргарлик кўришни бошлаймиз. Айни дамдаги асосий вазифамиз, жамоани бугунги мағлубиятдан сўнг руҳий томондан жиддий тайёрлаш деб ўйлайман. Умид қиламанки, бу мағлубият жамоамизнинг кейинги ўйинларига таъсир қилмайди.

- “Машъал”ни ўргангандик, рақиб иштирокидаги беллашувларни жамоамиз билан биргаликда кўриб чиққандик, шунчаки, футболчиларимизда бугун умуман ҳеч қандай иштиёқ ва ғалабага ташналик сезилмади. Одатда, бу каби, “дерби”лар кескин курашларга бой бўлади, аммо айни дамда айбдорларни излашни кейинроққа қолдириш лозим деб ҳисоблайман. Сабаби, футболда жамоа ютқазса ҳамма айбдор бўлади, кимнидир алоҳида кўрсатиб ўтишга ҳожат йўқ. Барчасини унитиб, кейинги учрашувга тайёрланамиз.

2017-08-20

Комментариялар:

Комментария колдириш учун сайтга киринг ёки руйхатдан утинг

ОЛДИНГИ УЙИН
2017-09-21 19:00
3:3
Олий Лига 2017 22
КЕЙИНГИ УЙИН
2017-09-30 18:00
0:0
Олий Лига 2017 23
ОЛДИНГИ УЙИН
2016-01-02 10:29
0:0
Биринчи Лига 2015
КЕЙИНГИ УЙИН
2016-01-15 10:00
0:0
Биринчи Лига 2015

Клуб тўпурарлари

Уйинчилар Г У
Уйинчилар Г У

Барча Уйинчилар