“Шўртан” ПФК расмий сайти
Паролни тиклаш
Руйхатдан утиш

ОЛЕГ ТЮЛЬКИН: ВАЗИЯТНИ ЎЗИМИЗ МУРАККАБЛАШТИРДИК

Олий лиганинг 17-туридан ўрин олган “Шўртан” – “Динамо” жамоалари ўртасидаги учрашувидан сўнг ўтказилган матбуот анжуманининг дастлабки қисмида меҳмонлар мураббийи – Олег Павлович Тюлкин ўйин борасидаги фикрларини қуйидагича изоҳлади.

- Авваламбор “Шўртан”ни бугунги ғалаба билан табриклайман. Ушбу тенгкурашлар остида ўтган баҳсда ўзимизга гол уриб вазиятни мураккаблаштириб қуйдик. Бугун шогирдларим ўзларини ҳаттоки 20% ҳам кўрсата олишмади.

- Саиджамол Давлатжоновнинг ўйинига алоҳида тўхталадиган бўлсам, у ҳали ўз устида кўп ишлаши керак, чунки унда катта потенциал бор. Аммо “Бунёдкор” билан учрашувдан сўнг нафақат бу футболчининг балки бутун жамоани хайрихоҳликка бошлаш ва барқарор ўйинини тиклаш жараёни бироз қийин кечмоқда.

- Орахавацнинг таркибда йўқлиги жуда панд бермоқда. Жамоага концентрация ҳам етишмаяпти. Бу жорий мавсумдаги иккинчи автоголимиз. Бунинг устидан тегишли тартибда ишлаймиз.

- Навбатдаги турда “Пахтакор” билан ўйнаймиз. Унгача Орахавац таркибга қайтади деб ният қиламан. Аммо муаммо бу билан ечимини топмайди. Сабаби, Давлатжонов рақиб жамоадан ижарага олинган ўйинчи ва тошкентликларга қарши майдонга тушолмайди. Таркиб борасида яна ўзгаришлар қилишга мажбур бўламиз.

2017-08-13

Комментариялар:

Комментария колдириш учун сайтга киринг ёки руйхатдан утинг

ОЛДИНГИ УЙИН
2017-09-30 16:00
4:1
Олий Лига 2017 23
КЕЙИНГИ УЙИН
2017-10-14 16:30
1:3
Олий Лига 2017 24
ОЛДИНГИ УЙИН
2016-01-02 10:29
0:0
Биринчи Лига 2015
КЕЙИНГИ УЙИН
2016-01-15 10:00
0:0
Биринчи Лига 2015

Клуб тўпурарлари

Уйинчилар Г У
Уйинчилар Г У

Барча Уйинчилар