“Шўртан” ПФК расмий сайти
Паролни тиклаш
Руйхатдан утиш

“ШЎРТАН” САМАРҚАНДЛИКЛАРНИ ЕНГДИ

Олий лиганинг 17 – туридан ўрин олган учрашувлардан бирида Самарқанднинг “Динамо”сига мезбонлик қилган “Шўртан” жамоамиз меҳмонлар устидан кичик ғалабага эришди. Ушбу учрашувда киритилган ягона голга, аниқроғи автоголга Ҳакимхон Аламхонов муаллифлик қилди.

Учрашувни бошлаб берган меҳмонлар ўйиннинг илк дақиқаларидан дарвозамизни ишғол этишга киришиб кетишди. Аммо ушбу баҳсда майдонга тушган ёш киперимиз , Алибек Туропов мураббийлар билдирган ишончни яна бир бор оқлашга эришди ва дарвозамиз даҳлсизлигини сақлаб қолди. Иккала жамоа ҳам очиқ ўйин намойиш этди. Хавфли вазиятларга бой бўлишига қарамай, учрашувнинг биринчи бўлимида жамоалар ҳисобни очишга имкон топа олмадилар.

Иккинчи бўлимда, ҳам “оқ бўрилар”нинг яратган қатор ҳужумларини якунлаб қўядидан футболчи топилмади. Аммо учрашувнинг 74-дақиқасига келиб, Игорь Тараннинг тўп узатишини қайтаришга ҳаракат қилган Ҳакимхон Аламхонов тўсатдан ўз дарвозасини ишғол қилиб, ўйиндаги ҳисобни очди – 1:0. Жамоаларнинг ҳисобни ўзгартиришга қаратилган уринишлари самара беришига ҳатто ҳакам томонидан қўшиб берилган 5 дақиқа вақт ҳам ёрдам беролмади. Натижада учрашув кичик 1:0 ҳисобидаги фарқ билан ўз ниҳоясига етди.   

Олий лига. 17-тур. 12.08.2017 йил.

 “Шўртан”- “Динамо” 1:0.

Ғузор “Марказий” стадиони. 2 238 томошабин.

Ҳакамлар: З.Қодиров-8,0; О.Жумаев-8,2; Р.Самандаров-8,3; Ш.Ражабов-8.

Назоратчи: А.Хотамов. 

ЎзПФЛ вакили: Н.Лутфулин

"Шўртан": 25.Алибек Туропов, 4.Жамол Отақулов, 9.Игорь Таран(с) (5.Ҳасанбой Эргашев-88), 12.Лазиз Убайдуллаев, 15.Обид Жўрабоев, 18. Элдор Бойматов (7.Олимжон Каримов-72), 38.Суннатилла Мамадалиев, 55.Дилшод Хушбаков (99.Марадона Сафаров-60), 76.Аббос Амонов, 77.Отабек Нарзуллаев, 85.Руслан Мельзиддинов

 Заҳирадагилар: 1.Элдор Тожибоев, 17.Ғулом Раҳмонов, 20.Шаҳзодбек Хурсанов, 92.Евгений Кочнев,.

“Динамо”: 27. Темур Жўраев, 2.Миркомил Лоқаев, 4.Ҳакимхон Аламхонов (9.Сардор Сулаймонов-76), 8.Жасур Азимов, 15.Шоҳрухбек Холматов, 17.Алексей Николаев (с), 20.Амиржон Сафаров, 26.Саиджамол Давлатжонов, 50.Фарҳод Тожиев (11.Абдумалик Абдуллаев-58), 70.Муҳаммад Исаев (41.Жасур Қурбонов-51),  90.Дониёр Исмоилов.

Заҳирадагилар: 1.Михаил Наумов, 6.Акмал Бозоров, , 14.Раду Рогак, 19.Орифжон Мамажонов,

Гол:  Ҳ.Алимхонов (74-автогол).

Огоҳлантиришлар: Л.Убайдуллаев (52), Ж.Отақулов (70) – С.Давлатжонов (67).

 Эслатиб ўтамиз навбатдаги учрашувни Ғузорликлар сафарда Муборакнинг “Машъал” жамоасига қарши ўтказадилар.

2017-08-13

Комментариялар:

Комментария колдириш учун сайтга киринг ёки руйхатдан утинг

ОЛДИНГИ УЙИН
2017-08-12 19:00
1:0
Олий Лига 2017 17
КЕЙИНГИ УЙИН
2017-08-12 18:30
0:0
Олий Лига 2017 18
ОЛДИНГИ УЙИН
2016-01-02 10:29
0:0
Биринчи Лига 2015
КЕЙИНГИ УЙИН
2016-01-15 10:00
0:0
Биринчи Лига 2015

Клуб тўпурарлари

Уйинчилар Г У
Уйинчилар Г У

Барча Уйинчилар