“Шўртан” ПФК расмий сайти
Паролни тиклаш
Руйхатдан утиш

МАВСУМДАГИ ИЛК ДУРАНГ Ёхуд “Оқ бўрилар” сафардан ғалабага тенг натижа билан қайтишди

Иккинчи давранинг дастлабки учрашувини сафарда ўтказган “Шўртан” жамоамиз ушбу мавсумдаги дастлабки дуранг натижага эришди. Сафарда қўлга киритилган муҳим очко, давралар оралиғидаги тайёргарлик ва биринчи давра якунига кўра, таркибдан кетган ўндан ортиқ футболчи ўринини муносиб номзодлар билан тўлдириш ишлари кўнгилдагидек олиб борилганлигини англатиб турибди. Ҳақиқат юзасидан олиб қарайдиган бўлсак, меҳмонда тўп суришларига қарамай футболчиларимиз яхши ўйин намойиш этишди. “Оқ бўрилар” томонидан кўплаб хавфли вазиятлар, ҳужумлар уюштирилди. Мисол учун учрашувнинг илк дақиқаларида сафимизга келиб қўшилган Дилшод Хушбоқов рақиб дарвозабони билан яккама-якка ҳолатга чиқиб кетишга эришди. Лекин якунловчи зарбага аниқлик етишмади. Иккинчи бўлимда ҳам футболчиларимиз ўз ўйин услубларини йўқотишмади. Бирин-кетин ҳужумлар хавфли тус олиб борди. Захирадан майдонга тушган ёш иқтидорли ҳужумчимиз Жасур Холтўраевда ҳам ҳисобни очиш учун яхши имконият юзага келди. Ниҳоят учрашувнинг 63-дақиқасига келиб, жамоа сардори Игорь Таран томонидан бошлаб берилган ҳужумни Лазиз Убайдуллаев самарали якунлади. Шундан сўнг ҳам футболчиларимиз “Нефтчи” дарвозаси томон ҳужум қилишни тўхтатишмади. Лекин ҳимояда йўл қўйилган хато 67-дақиқада дарвозамизга гол киритилиши билан якунланди.

Ўйиннинг энг сўнгги ва айтиш керакки, ҳакам томонидан иккинчи бўлимнинг асосий вақтига қўшиб берилган 6-дақиқасида пенальтини қайтарган дарвозабонимиз Алибек Туробов ўзини кўрсата олди. У мазкур учрашув тақдирини “Нефтчи” фойдасига ҳал қилиши мумкин бўлган пенальтини қайтаришга муваффақ бўлди.    

“Нефтчи”-“Шўртан”-1:1. Фарғона. 2 238 томошабин.

Ҳакам: В.Агишев-8,2; С.Ҳакимов-8,4; Ш.Қамаров-8,3. Захирадаги: А.Шукуруллаев-9.

Назоратчи: С.Эрматов. ЎзПФЛ вакили: А.Фролов.

“Нефтчи”: У.Юсупов, Д.Турсунов, К.Копадзе, М.Музаффаров, Д.Ирматов, А.Абдулхақов, А.Исроилов (К.Абрамов, 77), И.Раҳимов, М.Саидов (А.Исмоилов, 46), А.Шоғуломов, О.Ҳайдаров (М.Мамазулумов, 65).

Захирадагилар: Ш.Раҳмонов, М.Убайдуллаев, М.Туйчибоев, Т.Ҳакимов.

“Шўртан”: А.Туробов, Ж.Отақулов, Ҳ.Эргашев, И.Таран, Л.Убайдуллаев (М.Муродов, 75), Э.Бойматов, С.Мамадалиев, Д.Хушбоқов (О.Каримов, 80), А.Омонов (Ж.Холтўраев, 53), О.Нарзуллаев, Р.Мельзетдинов.

Захирадагилар: А.Раҳимов, Ғ.Раҳмонов, Ш.Хурсанов, М.Сафаров.

Голлар: М.Мамазулумов (67) - Л.Убайдуллаев (63).

Амалга оширилмаган пенальти: М.Музаффаров (90+6).

Огоҳлантиришлар: А.Исроилов (65) - Ж.Отақулов (90+5).

Энг яхши ўйинчилар: М.Мамазулумов - Р.Мельзетдинов.

2017-08-06

Комментариялар:

Комментария колдириш учун сайтга киринг ёки руйхатдан утинг

ОЛДИНГИ УЙИН
2017-09-30 16:00
4:1
Олий Лига 2017 23
КЕЙИНГИ УЙИН
2017-10-14 16:30
1:3
Олий Лига 2017 24
ОЛДИНГИ УЙИН
2016-01-02 10:29
0:0
Биринчи Лига 2015
КЕЙИНГИ УЙИН
2016-01-15 10:00
0:0
Биринчи Лига 2015

Клуб тўпурарлари

Уйинчилар Г У
Уйинчилар Г У

Барча Уйинчилар