“Шўртан” ПФК расмий сайти
Паролни тиклаш
Руйхатдан утиш

ЯНГИ КЕЛГАНЛАР БИЛАН ШАРТНОМА ИМЗОЛАНДИ

“Оқ бўрилар” жамоасининг иккинчи давра ўйинларига олиб бораётган тайёргарлик жараёнлари ҳам аста-секинлик билан ўз ниҳоясига етиб бормоқда. Яна саноқли кунлардан сўнг иккинчи давра ўйинларига старт берилади. Хабарингиз бор, биринчи даврадан кейин клуб раҳбарияти таркибда ўндан ортиқ футболчининг хизматидан воз кечган эди. Шу боис йиғин давомида таркибни шакллантириш, муносиб футболчиларни жамоага таклиф қилиш бўйича кенг қамровли ишлар олиб борилди. Номзод футболчилар машғулотлар ва синов-назорат учрашувлари давомида кўрикдан ўтказилди. Ниҳоят клубимиз раҳбарияти ва мураббийлар гуруҳи ўзаро келишган ҳолда “Шўртан” таркибида фаолият кўрсатишга ҳақли деб топилган футболчилар билан шартнома имзолашди. Демак бўлар - Марадона Сафаров (ҳужумчи, 15.01.1994 й., “Машъал” Муборак), Суннатилло Мамадалиев (ярим ҳимоячи, 28.08.1989 й., “Сўғдиёна” Жиззах), Аббос Омонов (ҳужумкор ярим ҳимоячи,  28.01.1988 й., “Машъал” Муборак), Дилшод Хушбоқов (ҳужумчи, 11.03.1996 й., “Насаф” Қарши), Руслан Мельзеддинов (ҳимоячи, 26.03.1985 й., “Қўқон-1912” Қўқон), Ҳасанбой Эргашев (ҳимоячи, 27.06.1985 й., “Навбаҳор” Наманган), Евгений Кочнев (ярим ҳимоячи, 03.12.1992 й., “Нурафшон” Бухоро), Толиб Очилов (ҳимоячи, эркин футболчи,  “Шўртан” футбол мактаби тарбияланувчиси). Шу билан бирга клуб мураббийлари гуруҳида ҳам ўзгаришлар юз берди. Бундан буён Виталий Легай ва Геннадий Кочнев ҳам “Шўртан”да иш олиб боради.

Клубимизга оид бошқа хабар ва янгиликларни сайтимиз орқали кузатиб боринг.

2017-08-01

Комментариялар:

Комментария колдириш учун сайтга киринг ёки руйхатдан утинг

ОЛДИНГИ УЙИН
2017-08-12 19:00
1:0
Олий Лига 2017 17
КЕЙИНГИ УЙИН
2017-08-12 18:30
0:0
Олий Лига 2017 18
ОЛДИНГИ УЙИН
2016-01-02 10:29
0:0
Биринчи Лига 2015
КЕЙИНГИ УЙИН
2016-01-15 10:00
0:0
Биринчи Лига 2015

Клуб тўпурарлари

Уйинчилар Г У
Уйинчилар Г У

Барча Уйинчилар