“Шўртан” ПФК расмий сайти
Паролни тиклаш
Руйхатдан утиш

“ОБОД” ҲАМ МАҒЛУБ ЭТИЛДИ

“Оқ бўрилар”нинг Тошкент йиғинидаги сўнгги назорат учрашуви “Обод” жамоасига қарши кечди. Пойтахт клуби қароргоҳи стадионида ўтган мазкур баҳс ҳам қизиқарли ва кескин курашларга бой тарзда кечди. Яқиндагина “Шўртан” бошқарувини қўлга олган Эдгар Гесс ушбу учрашувда ўз ихтиёридаги дерли барча футболчиларни майдонга тушириб кўрди. Ўйин тажриба бобида рақибдан анча устун бўлган футболчиларимизнинг ғалабаси билан якун топди - 2:1. Бизнинг ҳисобимиздаги ҳар икки тўп ҳам пенальтидан киритилди. Дастлаб, 18-дақиқада Шаҳзод Хурсанов, кейин эса 82-дақиқада Элдор Бойматов жарима зарбаларини аниқ бажаришди. Ҳар икки вазиятда ҳам “Обод” футболчилари вакилларимиз ҳужумларини қоидаги зид равишда тўхтатиб қолишдан бошқа чора топа олишмади. Тошкент жамоаси томонидан киритилган биргина голга Тимур Толипов 4-дақиқада муаллифлик қилди. Жамоамиз таркиби қуйидагича кўриниш олди:

“Шўртан”: Алибек Туробов, Жамол Отақулов (Обид Жўрабоев, 46) Руслан Мельзеддинов (Толиб Очилов, 46), Ҳасанбой Эргашев (Евгений Кочнев, 46), Отабек Нарзуллаев (Лазиз Убайдуллаев, 46), Ғулом Раҳмонов (Дилшод Хушбақов, 46) Маъруфхон Муродов (Аббос Омонов, 46), Суннатилло Мамадалиев (Хуршид Норбеков, 55), Элдор Бойматов, Юсуф Бўриев (Марадона Сафаров, 46), Шаҳзод Хурсанов (Олим Каримов, 49).     

2017-07-30

Комментариялар:

Комментария колдириш учун сайтга киринг ёки руйхатдан утинг

ОЛДИНГИ УЙИН
2017-09-30 16:00
4:1
Олий Лига 2017 23
КЕЙИНГИ УЙИН
2017-10-14 16:30
1:3
Олий Лига 2017 24
ОЛДИНГИ УЙИН
2016-01-02 10:29
0:0
Биринчи Лига 2015
КЕЙИНГИ УЙИН
2016-01-15 10:00
0:0
Биринчи Лига 2015

Клуб тўпурарлари

Уйинчилар Г У
Уйинчилар Г У

Барча Уйинчилар