“Шўртан” ПФК расмий сайти
Паролни тиклаш
Руйхатдан утиш

УМАРБЕК ЭШМУРОДОВ “НАСАФ”ГА ЎТДИ

“Шўртан” футбол мактаби тарбияланувчиси, жамоамизда ўз ўрнига эга бўлган ажойиб ҳимоячимиз Умарбек Эшмуродов эртадан воҳамизнинг яна бир жамоаси “Насаф” таркибига бориб қўшилади.

Биринчи давра якунида “аждарлар” мураббийлар штаби ушбу футболчимизга катта қизиқиш билдираётганини жамоамиз раҳбариятига маълум қилган эди. Шу кунгача олиб борилган музокаралардан сўнг, томонлар келишувга эришди ва Умарбек Эшмуродов эндиликда “Насаф” шаънини ҳимоя қиладиган бўлди.

Бугун, жамоамиз сафига эса “Насаф” футбол мактаби тарбияланувчиси Дилшод Хушбаков келиб қўшилиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, ушбу ёш ва иқтидорли футболчи жамоамиздаги фаолиятини 2012 йилда ёшлар таркибида бошлаган эди.

Батафсил маълумотларни сайтимиз орқали ёритишга ҳаракат қиламиз.

Бизни кузатишда давом этинг!

2017-07-15

Комментариялар:

Комментария колдириш учун сайтга киринг ёки руйхатдан утинг

ОЛДИНГИ УЙИН
2017-08-12 19:00
1:0
Олий Лига 2017 17
КЕЙИНГИ УЙИН
2017-08-12 18:30
0:0
Олий Лига 2017 18
ОЛДИНГИ УЙИН
2016-01-02 10:29
0:0
Биринчи Лига 2015
КЕЙИНГИ УЙИН
2016-01-15 10:00
0:0
Биринчи Лига 2015

Клуб тўпурарлари

Уйинчилар Г У
Уйинчилар Г У

Барча Уйинчилар