“Шўртан” ПФК расмий сайти
Паролни тиклаш
Руйхатдан утиш

“ШЎРТАН” КИЧИК ҒАЛАБАГА ЭРИШДИ

Бугун, Ғузор “Марказий” стадионида бўлиб ўтган “Шўртан”-“Насаф” назорат учрашувида жамоамиз кичик, 2:1 ҳисобда ғалабага эришди.

Иккинчи давра тайёргарлигидан ўрин олган ушуб учрашувнинг биринчи бўлимида мураббийларимиз ёшлар таркибини синовдан ўтказган бўлса, иккинчи бўлимда жамоамизнинг асосий таркиб футболчилари рақиб билан куч синашди.

Учрашувнинг биринчи ярмида футболчиларимизга нисбатан яхшироқ ҳаракат қилган меҳмонлар Ислом Кенжабоевнинг 38-дақиқада дарвозамизга киритган тўпи эвазига жамоасини олдинга чиқариб олди ва бўлимни 0:1 ҳисобда “Насаф” фойдасига якунланишини таъминлади.

Иккинчи бўлимда асосий таркибимиз ўзини синаб кўрди ва учрашувнинг иккинчи қисми яққол жамоамиз устунлигида ўтди. Аввалига, ўйиннинг 51-дақиқасида белгиланган пенальтини бехато бажарган Игорь Таран ҳисобни тенглаштирди. Учрашувнинг 86-дақиқасига келиб эса Элдор Бойматов “оқ бўрилар”ни олдинга олиб чиқишга эришди 2:1.

Ғузорликларнинг “аждарлар”га қарши кечган учрашуви шу тариқа ўз ниҳоясига етди, ўйинда ҳисоб бошқа ўзгармади.

Қуйида эса ушбу назорат-ўртоқлик учрашувида а майдонда тўп сурадиган футболчилар билан танишишингиз мумкин.

“Шўртан” – “Насаф” назорат учрашуви. (0:1) 2:1         

Ғузор “Марказий” стадиони. 14.07.2017йил.

Бош ҳакам: Фирдавс Норсафаров.

Қанот ҳакамлари: Артем Калинин, Фарҳод Усмонов.

Назоратчи ҳакам: Асрор Хўжаев

Голлар: 9.Таран -51 (пенальтидан), 18.Элдор Бойматов-86, – 32.Ислом Кенжабоев -38.

Огоҳлантириш: 38.Шерзод Насруллаев-10,

 “Шўртан” (1-бўлим): 1.Элдор Тожибоев, 4.Нурали Падаров, 3.Мирмуҳсин Сатторов, 10.Хасанбой Эргашев, 29.Акром Бахромов, 22.Шамсиддин Сагдуллаев, 7.Олим Каримов, 23.Юсуф Бўриев, 20.Шаҳзод Хурсанов, 17.Ғулом Раҳмонов, 11.Жасур Холтўраев.

“Шўртан” (2-бўлим): 93.Алибек Тўропов, 27.Евгений Кочнев, 15.Обид Жўрабоев, 14.Умар Эшмуродов, 18.Элдор Бойматов, 77.Отабек Нарзуллаев, 2.Суннатилло Мамадалиев, 19.Маъруфхон Муродов, 12.Достон Абдурахмонов, 88.Аббос Амонов, 9.Игорь Таран.

 “Насаф”: 44.Музаффар Шарипов (35.Абдувоҳид Неъматов-78), 5.Ғолиб Ғайбуллаев, 6.Акмал Мозговой (14.Дадажон Маматқулов -78), 7.Дилшод Саитов, 18.Сирожиддин Қўзиев (4.Отабек Комилжонов-70), 34.Илҳомжон Алижонов, 38.Шерзод Насруллаев, 28.Сардор Саъдуллаев (15.Наврўз Изатиллаев-57), 10.Ислом Рашидхонов (16.Худоёрхон Сагдуллаев-62), 45.Дилшод Хушбаков (33.Шоҳмалик Комилов-78), 32.Ислом Кенжабоев (22.Ойбек Бозоров-65).

“Шўртан”да юз бераётган янгиликларни билишни истасангиз, бизни сайтимизни кузатиб боришда давом этинг.

2017-07-15

Комментариялар:

Комментария колдириш учун сайтга киринг ёки руйхатдан утинг

ОЛДИНГИ УЙИН
2017-11-04 16:00
3:1
Олий Лига 2017 27
КЕЙИНГИ УЙИН
2017-11-09 17:00
0:0
Олий Лига 2017 28
ОЛДИНГИ УЙИН
2016-01-02 10:29
0:0
Биринчи Лига 2015
КЕЙИНГИ УЙИН
2016-01-15 10:00
0:0
Биринчи Лига 2015

Клуб тўпурарлари

Уйинчилар Г У
Уйинчилар Г У

Барча Уйинчилар