“Шўртан” ПФК расмий сайти
Паролни тиклаш
Руйхатдан утиш

ЙИҒИНИМИЗДА ЯНГИ ФУТБОЛЧИЛАР ҲАМ БОР

Шу кунларда чемпионатимизнинг иккинчи даврасига қизғин ҳозирлик кўраётган жамоамиз таркибига янги футболчилар ҳам келиб қўшилмоқда. Жумладан В.Легай ва Г.Кочнев қўл остида ўтаётган машғулотларда Суннатилло Мамадалиев (“Сўғдиёна”), Ҳасанбой Эргашев (“Навбаҳор”) ва Аббос Омонов (“Машъал”) каби футболчилар иштирок этишмоқда.

Аслида, бу футболчилар “Шўртан” учун бегона эмас. Ҳар уч нафар ўйинчи ҳам ўтган йили Ғузор жамоаси шарафини ҳимоя қилишган эди. Тақдир таққозоси билан улар яна жонажон жамоаларига қайтишди ва “oқ бўрилар”нинг иккинчи даврадаги зафарли юришларига ўз ҳиссаларини қўшиш ниятидалар.

Шу ўринда яна бир янгиликни айтиб ўтиш керак, 11 июль санасида “Шўртан”нинг мураббийлар гуруҳи ва футболчилари Тошкентдаги Республика спорт тиббиёт илмий-амалий марказида ўз саломатликларини текширувдан ўтказишади ва тайёргарлик жараёнларини давом эттириш мақсадида яна жамоанинг Ғузордаги қароргоҳига қайтишади. Ғузордаги машғулотлар 18 июлга қадар давом эттирилади.  

2017-07-10

Комментариялар:

Комментария колдириш учун сайтга киринг ёки руйхатдан утинг

ОЛДИНГИ УЙИН
2017-08-12 19:00
1:0
Олий Лига 2017 17
КЕЙИНГИ УЙИН
2017-08-12 18:30
0:0
Олий Лига 2017 18
ОЛДИНГИ УЙИН
2016-01-02 10:29
0:0
Биринчи Лига 2015
КЕЙИНГИ УЙИН
2016-01-15 10:00
0:0
Биринчи Лига 2015

Клуб тўпурарлари

Уйинчилар Г У
Уйинчилар Г У

Барча Уйинчилар