“Шўртан” ПФК расмий сайти
Паролни тиклаш
Руйхатдан утиш

“Шўртан” бир қатор футболчиларга жавоб бериши мумкин

Иккинчи даврада “Шўртан”ни тарк этиши мумкин бўлган футболчилар рўйхати аниқ бўлди.

Жорий мавсумнинг биринчи ярмини қониқарсиз якунлаган “Шўртан” жамоаси, нафақат мураббийлар штабида  балки футболчилар таркибида ҳам ўзгаришлар қилишни режалаштиргани ҳақида сайтимиз орқали аввал ҳам хабар бериб ўтган эдик.

Куни кеча, клуб раҳбарияти, “оқ бўрилар” сафини давралар оралиғидаги таннаффус давомида, тарк этиши мумкин бўлган футболчилар рўйхатини эълон қилди. Унга кўра, Саидкамол Акбаров, Азиз Ғуломхўжаев, Зафар Полвонов, Сирож Хамраев, Қадамбой Нурметов, Акмал Холматов, Ботир Қораев, Сардор Собирхўжаев каби футболчиларимиз трансфер ойнасига қўйиладиган бўлди.

Бундан ташқари, танаффусдаги ўқув-йиғин машғулотлари давомида “Шўртан”га келиб қўшиладиган янги футболчилар ҳақида ҳам сайтимиз орқали кейинги хабарларимизда маълумот бериб ўтамиз.

2017-06-28

Комментариялар:

Комментария колдириш учун сайтга киринг ёки руйхатдан утинг

ОЛДИНГИ УЙИН
2017-06-25 19:00
2:0
Олий Лига 2017 15
КЕЙИНГИ УЙИН
2017-08-05 19:00
0:0
Олий Лига 2017 16
ОЛДИНГИ УЙИН
2016-01-02 10:29
0:0
Биринчи Лига 2015
КЕЙИНГИ УЙИН
2016-01-15 10:00
0:0
Биринчи Лига 2015

Клуб тўпурарлари

Уйинчилар Г У
Уйинчилар Г У

Барча Уйинчилар