“Шўртан” ПФК расмий сайти
Паролни тиклаш
Руйхатдан утиш

Пищур билан шартнома бекор қилинди

Хабарингиз бор, сўнгги пайтларда клубимизда қатор ўзгаришлар бўлиб ўтмоқда.

Жумладан, “Шўртан” футбол клуби, йил аввалида жамоани кучайтириш мақсадида таклиф қилган ҳорижлик футболчи, Украина фуқароси – Олександр Пищур билан имзолаган шартномани муддатдан аввал бекор қилди.

Айтиб ўтганимиздек, жамоага етакчи футболчилардан бири сифатида жалб қилинган мазкур ҳужумчи, клуб раҳбарияти томонидан олдига қўйилган вазифаларини бажара олмади. Шу сабабли, биринчи давра якуни муносабати билан эълон қилинган танаффус оралиғида “оқ бўрилар” га фойдаси тегмаган футболчиларга раҳбарият жавоб бериш фурсати етганини таъкидлаб ўтди. Уларнинг номзодлари кўриб чиқилишда давом этмоқда. Олександр Пищур ушбу рўйхатни бошлаб берди.

Акмал Холматов билан боғлиқ норасмий маълумотлар эса асоссиз ҳисобланади. Сабаби, ушбу футболчининг жамоамизда қолиш-қолмаслиги борасидаги масала ҳозирча очиқлигича қолмоқда.

Клубимизда содир бўлаётган янгиликлар ҳақида сайтимиз орқали хабар беришда давом этамиз.

2017-06-27

Комментариялар:

Комментария колдириш учун сайтга киринг ёки руйхатдан утинг

ОЛДИНГИ УЙИН
2017-06-25 19:00
2:0
Олий Лига 2017 15
КЕЙИНГИ УЙИН
2017-08-05 19:00
0:0
Олий Лига 2017 16
ОЛДИНГИ УЙИН
2016-01-02 10:29
0:0
Биринчи Лига 2015
КЕЙИНГИ УЙИН
2016-01-15 10:00
0:0
Биринчи Лига 2015

Клуб тўпурарлари

Уйинчилар Г У
Уйинчилар Г У

Барча Уйинчилар