“Шўртан” ПФК расмий сайти
Паролни тиклаш
Руйхатдан утиш

Миржалол Қосимов: Мақсадимиз “Бунёдкор”нинг аввалги мавқеини қайтариш

Олий лиганинг 10-туридан ўрин олган “Шўртан” – “Бунёдкор” учрашуви ўз ниҳоясига етгач, ўтказилган матбуот анжуманининг биринчи қисмида “қалдирғочлар” бош мураббийи – Миржалол Қўшоқович ўйин ҳақида ўз таассуротлари ва фикрларини қуйидагича баён қилди:

-         Авваламбор, “Шўртан” жамоасини бугунги ғалаба билан табриклайман. Шундай бўлса-да, биз бугунги мағлубиятга муносиб эмас эдик. Учрашув жуда ҳам қизиқарли, чиройли ва мухлисларбоп бўлди. Голли вазиятларимиз жуда кўп бўлди, аммо улардан фойдалана олмадик ва яна бир бор “сен урмасанг, сенга уришади”, деган футбол мақолининг ҳаётий мисолига гувоҳ бўлдик. Яратган вазиятларимиздан унумли фойдаланганимизда ҳисоб ўзгача кўриниш олган бўларди. Биринчи бўлимнинг ўзида учта яққол юз фоизлик голли вазиятларимиздан фойдалана олмадик. Шундай бўлса-да, йигитлар оҳиригача курашишди ва бунинг учун уларга миннатдорчилик билдираман. Ушбу учрашувдан стадионга йиғилган мухлислар ҳам жуда ҳурсанд бўлиб кетишди ва бу энг муҳим жиҳат, деб ҳисоблайман. Футболда бундай воқеалар бўлиб туриши табиий. Ғалаба билан мағлубият барча спорт турларида ёнма-ён юради. Бу ўйиндан керакли хулосаларни чиқариб, ўз хатоларимиз устида ишлашга ҳаракат қиламиз ва 17 май куни бўлиб ўтадиган “Пахтакор” билан учрашувга тайёрланамиз.

-         Олдимизга энг катта мақсад ва вазифаларни қўйганмиз. Уларни амалга ошириш йўлида кўп ишлаймиз ҳали. “Бунёдкор”нинг аввалги мавқеини қайтаришга ҳаракат қиламиз. Жамоамиз яхши, таркибимизда маҳоратли ва иқтидорли ёшларимз кўп, аммо уларни жуда ёш деб ҳам бўлмайди. Шу ёшларимиз билан ишлаб, уларга тўғри кўрсатмалар бериб, келажакда кучли футболчи бўлиб етишишлари учун ишлаймиз ҳамда уларда ғолиблик руҳини ривожлантиришга ҳаракат қиламиз. Буларнинг барчасини бажариш учун албатта, вақт талаб этилади. Мақсадимиз Осиё Чемпионалар Лигасида бир дона бўлса-да, совринга эга чиқиш, гоҳ у Кубок, ёки чемпионат бўлсин бизга фарқи йўқ. Асосийси айтиб ўтганимдек аввалги мавкеини қайтариш!

2017-05-13

Комментариялар:

Комментария колдириш учун сайтга киринг ёки руйхатдан утинг

ОЛДИНГИ УЙИН
2017-06-25 19:00
2:0
Олий Лига 2017 15
КЕЙИНГИ УЙИН
2017-08-05 19:00
0:0
Олий Лига 2017 16
ОЛДИНГИ УЙИН
2016-01-02 10:29
0:0
Биринчи Лига 2015
КЕЙИНГИ УЙИН
2016-01-15 10:00
0:0
Биринчи Лига 2015

Клуб тўпурарлари

Уйинчилар Г У
Уйинчилар Г У

Барча Уйинчилар