“Шўртан” ПФК расмий сайти
Паролни тиклаш
Руйхатдан утиш

Нўмон Хасанов: Тараннинг ўйнамагани бизга катта ёрдам бўлди

Олий лиганинг 8-туридан ўрин олган “Шўртан”-“Қўқон-1912”  учрашувидан сўнг ўтказилган матбуот анжуманининг биринчи қисмида журналистлар билан ўйин борасидаги фикрлари билан бўлишган меҳмонлар жамоаси бош мураббийи – Нўмон Нурматович  шундай дейди:

Ўзларингиз кўриб турганингиздек, ўйин чиройли тарзда ўтди. Биринчи таймда биз устунликда ўйнаган бўлсак, иккинчи бўлимда “Шўртан” кўпгина имкониятларга эга бўлди. Фурсатдан фойдаланиб, нафақат бу ўйин  балки қолган учрашувларда ғалаба қозониб келаётгани учун шогирдаримга катта раҳмат айтмоқчиман. Уларга фақат омад тилайман. Бизни дуо қилган муҳлисларимизга, яқинларимизга ҳам катта раҳмат айтмоқчиман. Биз фақат улар учун ўйнаймиз.Олдимизга қўйилган асосий мақсад - стадионимизни муҳлислар билан тўлдириш. Бунинг уддасидан чиққанимиздан, бундан ташқари муҳлисларимизга ҳурсандчилик улашаётганимиздан бахтиёрман. Футболчилардан ҳам айнан шуни талаб, қиламан пул учун эмас эътибор учун ўйнашларини сўрайман доим.Рақибимиз ҳақида тўхталадиган бўлсам, Тараннинг жароҳат олиб бугун майдонга тушмагани бизга катта ёрдам берди десам адашмайман. У жамоанинг етакчи ўйинчиларидан бири эди. Юқорида айтиб ўтганимдек “Шўртан” жамоаси бугун иккинчи бўлимда чиройли ўйин кўрсатиб мени ҳурсанд қилди. Бу жамоада илгарилари ўзим ҳам тўп сурганим сабаб бўлса керак. Кейинги учрашувларда “Шўртан”га омад тилайман.

2017-04-30

Комментариялар:

Комментария колдириш учун сайтга киринг ёки руйхатдан утинг

ОЛДИНГИ УЙИН
2017-05-22 18:30
0:2
Олий Лига 2017 Кубок Узбекистана
КЕЙИНГИ УЙИН
2017-05-27 18:30
0:0
Олий Лига 2017 12
ОЛДИНГИ УЙИН
2016-01-02 10:29
0:0
Биринчи Лига 2015
КЕЙИНГИ УЙИН
2016-01-15 10:00
0:0
Биринчи Лига 2015

Клуб тўпурарлари

Уйинчилар Г У
Уйинчилар Г У

Барча Уйинчилар

Жамоа У О
8Навбаҳор3037
9Металлург3036
10Қизилқум3034
11Шўртан3033
12Қўқон-19123031
13Андижон3028
14Бухоро3026

Тўлиқ жадвал

Жамоа У О

Тўлиқ жадвал