“Шўртан” ПФК расмий сайти
Паролни тиклаш
Руйхатдан утиш

“Шўртан” навбадаги учрашувни бой берди

Сўнгги турларда чемпионатмизнинг номдор ва етакчи жамоаларини мағлубиятга учратиб келган ғузорликар 29 апрел куни олий лиганинг 8-туридан ўрин олган учрашувда “Қўқон-1912” жамоасига мезбонлик қилди ва қўқонликларга ушбу учрашувни 2:3 ҳисобида бой берди.

Биринчи бўлимда ўйини қовушмаган ва кетма-кет хатоларга йўл қўйган жамоамиз вакиллари аввалига, учрашувнинг 4-дақиқасида дарвозамиздан тезкор гол ўтказиб юборишди. Гол муаллифи – Суҳроб Бердиев, 0:1. Учрашувнинг 22-дақиқасига келиб, Дакро Гожковичнинг Полвоновга нисбатан ўз жарима майдончаси ичида ишлатган қўполлиги учун футболчи огоҳлантирилди ва “Қўқон-1912” дарвозаси томон пенальти белгиланди. Элдор Бойматов 11 метрлик жаримани амалга оширишда адашмади – 1:1. Рақибларимизнинг навбатдаги комбинацион ҳужумини учрашувнинг 33-дақиқасида Филипп Райевац гол билан якунлашга эришди – 1:2. Сардор Собирхўжаевнинг эса ушбу баҳсда ўйини қовушмади. Унинг бир қатор зарбалари хавфли аммо самарасиз якунланди. Ушбу учрашувда Зафар Полвоновнинг ҳам ҳаракатлари зойи кетди. Натижада, учрашувнинг 1-яримига қўшиб берилган 1 дақиқа ичида ўз дарвозамиздан 3-тўпни олиб чиқишга мажбур бўлдик. Бу сафар хатони Элдор Тожибоев қилди. Жарима майдончасини тарк этган голкиперимиз қўли билан ўйнолмаганлиги сабаб рақиб зарбасини боши билан қайтарди, аммо қайтган тўпга футболчиларимиздан олдин етиб келган Жавоҳир Сиддиқов бўш қолган дарвозамизни қийинчиликсиз ишғол қилди – 3:1.

Иккинчи бўлимда, таркибимизда амалга оширилган ўзгаришлар сабаб “Шўртан” ўйини бироз жонланди, аммо бу сафар олдинда кетаётган рақибларимиз ўйнашни хоҳлашмади шекилли, навбатма-навбат ўйинни чўзишга ўтиб кетишди. Футболчиларимизнинг ҳисобдаги фарқни қисқартиришга қаратилаган талай вазиятлари эса натижасини бирдан бермади. Аввалига меҳмонлар жарима майдончасига жуда яқин кела олган Умар Эшмуродов Собирхўжаевни навбатдаги тўп билан таъминлади, аммо Сардор 100% лик имкониятни кўкка совурди. Орадан ҳеч қанча ўтмай Ғулом Раҳмонов ўзини синаб кўрди. Унинг зарбаси дарвоза тўсинига тегиб қайтди. Учрашувнинг 76-дақиқасига келиб футболчиларимиз фарқни қисқартиришга эришдилар. Отабек Нарзуллаев Рибкинга имконият қолдирмади – 2:3. Олимжон Каримов ва Қадамбой Нурметовлар ҳисобни тенглаштиришга уриндилар аммо уларнинг кучли ва хавфли зарбаларига бироз аниқлик етишмади. Бундан ташқари рақиб футболчиларининг оёқ томирларининг тез-тез тортиб тургани ўйин суръатини жуда ҳам бузди десак адашмаган бўламиз.

Энди, шу тариқа мағлубият аламни таътишга мажбур бўлган “оқ бўрилар” навбатдаги, яъни 9 - тур учрашувини сафарда Бухоронинг  “Бухоро” жамоасига қарши 6 май куни ўтказадилар.

ОЛИЙ ЛИГА. 8-тур.  29 апрел 2017 йил.

Ғузор “Марказий” стадиони. 7455 томошабин.

“Шўртан” (Ғузор) – “Қўқон-1912” (Қўқон) 2:3

Голлар: Э.Бойматов (22, пеналтидан), О.Нарзуллаев (76)  - С.Бурдиев (4), Ф.Райевац (33), Ж.Сиддиқов (45+1)

Огоҳлантиришлар:О.Жўрабоев (57) – Д.Гожкович (21)

Ҳакамлар: Х. Рўзиев – 8,5; О.Абдувосилов – 8,6; С.Шоюсупов – 8,6;  Р.Лутфулин – 9: (барчаси Тошкент шаҳридан)

Назоратчи: Д.Роман (Тошкент)ЎзПФЛ вакили: 

"Шўртан": 1.Элдор Тожибоев, 3.Азиз Ғуломхўжаев  (17.Ғулом Раҳмонов-46), 79), 4. Жамол Отақулов, 7.Олимжон Каримов, 11.Зафар Полвонов, 14.Умар Эшмуродов, 15.Обид Жўрабоев,18. Элдор Бойматов, 19.Маъруфхон Муродов (29.Қадамбой Нурметов-46), 27.Сардор Собирхўжаев, 77.Отабек Нарзуллаев.Захира: 25.Алибек Тўробов, 2. Саидкомил Акбаров, 10.О.Пищур,  22.Сирож Ҳамроев, 88.Акмал Холматов"Қўқон-1912": 13.Никита Рибкин, 4.Баҳодир Акрамов, 5.Жалил Кимсанов, 9.Носир Отақўзиев, (97.Ойбек Рустамов -61), 10.Жавоҳир Сиддиқов, 19.Суҳроб Бердиев, 23.Александр Мерзляков, 24.Иброҳим Раҳимов, 55.Дарко Гожкович, (7.Жамшид Хасанов - 66), 77.Мурод Холмухаммедов, 99.Филипп Райевац (11.Андрей Сидиров - 81)

Захира: 12.Азиз Ашуров, 17.Авазхон  Маматхўжаев, 25.Иқбол Маликжонов, 26.Акмал Холмуродов.

2017-04-30

Комментариялар:

Комментария колдириш учун сайтга киринг ёки руйхатдан утинг

ОЛДИНГИ УЙИН
2017-06-25 19:00
2:0
Олий Лига 2017 15
КЕЙИНГИ УЙИН
2017-08-05 19:00
0:0
Олий Лига 2017 16
ОЛДИНГИ УЙИН
2016-01-02 10:29
0:0
Биринчи Лига 2015
КЕЙИНГИ УЙИН
2016-01-15 10:00
0:0
Биринчи Лига 2015

Клуб тўпурарлари

Уйинчилар Г У
Уйинчилар Г У

Барча Уйинчилар

Жамоа У О
8Навбаҳор3037
9Металлург3036
10Қизилқум3034
11Шўртан3033
12Қўқон-19123031
13Андижон3028
14Бухоро3026

Тўлиқ жадвал

Жамоа У О

Тўлиқ жадвал