“Шўртан” ПФК расмий сайти
Паролни тиклаш
Руйхатдан утиш

Ёшларимизда бир очко

28 апрель куни Ғузор шаҳрининг БЎСМ ўйингоҳида ёшлар лигасининг 8-туридан ўрин олган учрашув бўлиб ўтди. Ушбу тур доирасида “Шўртан” жамоасининг ёшлари Қўқонлик тенгдошларига қарши майдонга тушди ва 0:0 ҳисобида дуранг қайд этиб бир очкога эга бўлишди.
Ғалаба қозониш учун жуда кўп имкониятларга эга бўлган ёш “оқ бўрилар” вазиятларидан фойдалана олмади. Юсуф Бўриев бир неча бор рақиб дарвозабони билан бирга-бир вазиятга чиқди аммо унинг барча уринишлари самарасиз якун топди. Бу каби микониятлар Шохжаҳон Маъруфовда, Шамсиддин Сагдуллаев ва бошқа футболчиларимизда ҳам бўлган эди, аммо уларга ҳам рақиб дарвозасини забт этиш насиб этмади.
Ўз ўрнида, мехмонлар дарвозабони ва ҳимоячилари ҳам ажойиб ўйин намойиш этиб, ўз дарвозалари дахлсизлигини сақлаб қолиш учун бор кучлари билан курашишди.
Учрашувнинг асосий вақтига қўшиб берилган 4 дақиқа ҳам жамоаларга ҳисобни ўзгартиришга ёрдам бермади.
Навбатдаги учрашувни Асрор Алиқулов шогирдлари меҳмонда Бухоро шаҳрида 5 май куни ўтказишади.
Ёшлар лигаси. 8-тур. 28 апрель (жума)
«Шўртан» (Ғузор) – «Қўқон-1912» (Қўқон) – 0:0. 98 томошабин.
Ҳакамлар: Р. Лутфулин (Тошкент) – 8,3, Ф. Усмонов – 8,3, З. Элибоев – 7,5, С. Саттаров – 9.
Назоратчи: Д. Роман (Тошкент).
Огоҳлантиришлар: Н. Падаров (24), Л. Убайдуллаев (58) – М. Раҳимов (17), Б. Абдулбаннонов (50), Х. Нурматов (90 + 4).
“Шўртан”: 16.Акмал Раҳимов 4.Мирмуҳсин Сатторов 6.Акром Баҳромов 7.Юсуф Бўриев (11.Ислом Бойсариев-67) 8. Шохжахон Маъруфов (17.Оғабек Эркинов-35) 9.Ислом Шодмонов (5.Шербек Эшмуродов -83) 14.Шерзод Темиров 19.Лазиз Убайдуллаев (С) 20.Шахзодбек Хурсанов (15. Рустам Ҳайдаров – 61) (18.Баҳром Рўзий – 79) 23. Нурали Падаров 25.Шамсиддин Сагдуллаев
Заҳирада: 1.Нурбек Бозоров 29.Шаҳбоз Жўраев.
«Қўқон-1912»: 30. Ислом Абдуллаев 7.Рамзбек Исақов 15. Иброҳим Аҳмаджонов (5. Мухсинжон Баратов-83), 19.Достон Мелиқўзиев (4.Хасанжон Нурматов-87) 20. Мўминжон Содиқжонов 25.Исмоил Охунжонов 29.Иқбол маликжонов 70.Бахтиёр Абдубаннонов (9.Иброҳим Усмонов -69) 75.Маъмур Раҳимов 90.Авазхон Маматхўжаев 99.Шаҳзод Эргашев (10. Иброҳим Мухторов-72).
Заҳирада: 12.Азиз Ашуров 55. Дадахон Сулаймонов.

2017-04-29

Комментариялар:

Комментария колдириш учун сайтга киринг ёки руйхатдан утинг

ОЛДИНГИ УЙИН
2017-06-25 19:00
2:0
Олий Лига 2017 15
КЕЙИНГИ УЙИН
2017-08-05 19:00
0:0
Олий Лига 2017 16
ОЛДИНГИ УЙИН
2016-01-02 10:29
0:0
Биринчи Лига 2015
КЕЙИНГИ УЙИН
2016-01-15 10:00
0:0
Биринчи Лига 2015

Клуб тўпурарлари

Уйинчилар Г У
Уйинчилар Г У

Барча Уйинчилар