“Шўртан” ПФК расмий сайти
Паролни тиклаш
Руйхатдан утиш

: “Шўртан-Леди” “Олмалиқ-W”ни мағлуб этди

27-апрел куни Ғузорда бўлиб ўтган XXIII – Миллий чемпионатимизнинг 3-туридан ўрин олган учрашув бўлиб ўтди. Ушбу учрашувда “Шўртан-Леди” жамоамиз Олмалиқнинг “Олмалиқ-W” жамоаси билан куч синашди ва 1:0 ҳисобида кичик ғалабани қўлга киритди.
Учрашувдаги ҳисоб анчагина йирик бўлиши мумкин эди, аммо қизларимиз яратган кўпдан-кўп вазиятларини голга айлантира билишмади. Ҳаттоки учрашувнинг 77-дақиқасида Олмалиқликлар дарвозасига белгиланган пенальтини ҳам футболчимиз Баҳромова Фазилат ноаниқ амалга ошириб, 100% лик яна бир имкониятни том маънода кўкка совурди.
XXIII – Ўзбекистон чемпионати. 3-тур
“Шўртан” ФМ майдони. 27 апрель 2017й.
“Шўртан-Леди” (Ғузор) – “Олмалиқ-W” (Олмалиқ) 1:0
Гол: 20.Тўхтаева Улдона – 90+4 (1:0)
Амалга оширилмаган пенальти: 11.Бахромова Фазилат-77
Огоҳлантириш: 10.Даулбаева Айнур – 77, Тўхтаева Улдона – 87.
Ҳакамлар: Қудратов Жасур (Ташкент), Тиллаев Абдулла (Бухоро), Мухаммадиева Нигора (Термез), Хуснора Жумаева (Қарши).
Назоратчи: Тоштемир Дўстов (Бухоро)
ЎзАФА вакили: Алишер Файзиев.
“Шўртан-Леди”: 22.Эргашева Сарвиноз, 3.Шодиева Юлдуз, 4.Мирзаёрова Мухлиса, 5.Тўхтаева Бахтишода (16.Саидова Гульзода - 52), 6.Жўраева Зебо (с), 11.Бахромова Фазилат, 12.Рўзиева Садоқат, 14.Кручинина Жесика 18.Жўраева Мафтуна (9.Толмасова Гулираъно-77), 19.Эргашева Дилдора. 20.Тўхтаева Улдона.
Заҳира: 1.Саидова Зарина, 15.Усмонова Камола 17.Назарова Сарвиноз 21.Исматова Зарина.
“Олмалиқ-W”: 1.Демьяненко Алина, 5.Турғунова Динара (24.Ғиёсова Муниса-64), 7.Алматова Мардонова, 10.Даулбаева Айнур, 11.Йўлдошева Нодира, 17.Асадова Дилрабо, 20.Илашева Ўғилой (с), 21.Абдусатторова Маржона (3.Хожиева Озода-84), 27.Шодиева Лайло, 77.Холбоева Ўғилой (6.Смирнова Арина-75), 88.Тожибоева Ораста.
Заҳира:16.Қурбоналиева Нилуфар, 8.Остонова Малика, 19.Абдурасулова Бехруза, 99.Хабибуллаева Сабина.
Навбатдаги тур учрашувини ҳам қизларимиз Ғузорда бу сафар Тошкентнинг “Локомотив-W” жамоасига қарши 14 май куни ўтказадилар. Ушбу учрашув ҳам “Шўртан” футбол мактаби майдонида бўлиб ўтиши режалаштирилган.

2017-04-28

Комментариялар:

Комментария колдириш учун сайтга киринг ёки руйхатдан утинг

ОЛДИНГИ УЙИН
2017-11-04 16:00
3:1
Олий Лига 2017 27
КЕЙИНГИ УЙИН
2017-11-09 17:00
0:0
Олий Лига 2017 28
ОЛДИНГИ УЙИН
2016-01-02 10:29
0:0
Биринчи Лига 2015
КЕЙИНГИ УЙИН
2016-01-15 10:00
0:0
Биринчи Лига 2015

Клуб тўпурарлари

Уйинчилар Г У
Уйинчилар Г У

Барча Уйинчилар