“Шўртан” ПФК расмий сайти
Паролни тиклаш
Руйхатдан утиш

Лой жанги ёҳуд “Шўртан” ёшларида илк мағлубият

21-апрел куни мамлакатимиз бўйлаб чемпионатмизнинг олий лига ва ёшлар лигалари доирасида 7-тур учрашувлари бўлиб ўтди. Шу куни Наманган вилоятининг Тўрақўрғон шаҳарчасида ёшларимиз “Навбаҳор” жамоасининг ўринбосарларига қарши майдонга тушдилар.

Об-ҳавонинг яратган ноқулайликлари, аниқроғи эса ўйин олди ёғиб ўтган кучли ёмғирдан сўнг  кўлмаклар ва ботқоқликка айланган майдонда тўп сурган Асрор Алиқулов шогирдлари чемпионатдаги илк мағлубиятни қарши олдилар, 2:1.

Катта қийинчиликлар остида кечган учрашувдаги биринчи голни ўйиннинг 20-дақиқасида Олимжон Каримовнинг дарвозабонимизга етказмоқчи бўлган аммо айтиб ўтган кўлмакчаларимизнинг бирида тўхтаб қолган тўпни кулай вазиятда қолиб кетган Равшан Хурсанов керакли манзилга етказиб, ҳисобни очди – 1:0. Иккинчи голни ҳам ҳимоячиларимизнинг майдон ҳолатини инобатга олмасдан ноаниқ ҳаракат қилганлари сабаб ўтказиб юборишга мажбур бўлдик, 26 дақиқа – 2:0.

Энди-энди жароҳатидан фориғ бўлаётган ва ўйин амалиётини ёшлар таркибида тиклаётган Лазиз Убайдуллаев учрашувнинг 36 дақиқасига келиб ҳисобни қисқартиришга эришди. Ёш “оқ бўрилар”да дурранг қайд этиб,  мағлубиятсизлик сериясини ушлаб қолиш имкониятлари кўп бўлди. Аммо Тимур Комилжонов ва Шамсиддин Сагдуллаевлар яққол голга тортадиган вазиятлардан самарали фойдаланишнинг уддасидан чиқа билишмади, афсус.

Шу тариқа ўтган “Навбаҳор” – “Шўртан” учрашувида ёшларимиз жорий мавсумдаги илк мағлубият аламини таьтишга мажбур бўлдилар.

Кейинги учрашувни жамоамиз ўз майдонида Қўқонликларга қарши 27-28 апрел кунлари ўтказадилар.

«Навбаҳор» (Наманган) – «Шўртан» (Ғузор) – 2:1. 281 томошабин.

Голлар: Р. Хурсанов (20), И. Алибоев (26) – Л. Убайдуллаев (31).

Огоҳлантиришлар: Т. Толипов (65), И. Алибоев (69), Х. Юнусов (83) – Н. Падаров (16), Т. Комилжонов (61).

Ҳакамлар:. Д. Жалимов (Тошкент вил.) – 8,2, И. Носиров – 8,1, А. Жабборов – 8,3, Э. Турсунов - 8

Назоратчи: А. Абдуллаев (Тошкент).

 

"Навбаҳор": 16.Исроил Обиджонов (12.Нодир Ашурматов-46) , 2.Билолхон Тошмирзаев (13.Музаффар Абдуллаев-90+1), 4.Жавоҳир Олимжонов, 5.Тимур Толипов, 8.Равшан Хурсанов, 15. Алишер Мирзаев (16.Аҳмаджон Мамадалиев-64), 17.Илҳом Бойдадаев, 22.Абдуазиз Султонов (26.Ислом Абдуқодиров-53), 30.Искандар Сиддиқжонов, 48.Ҳожиакбар Юнусов, 70.Илҳом Алибоев.

Захира:  3.Юнусбек Абдувоҳидов, 18.Абдувоҳид Шарипов, 77.Исмоил Абдураимов.

"Шўртан": 16.Акмал Раҳимов, 6.Акмал Бахромов, 7.Юсуф Бўриев(15.Ислом Шодмонов-46), 9.Тимур Комилжонов, 14.Шерзод Темиров, 17.Ғулом Раҳмонов (8.Шохжаҳон Маърупов-69), 18.Олимжон Каримов (4.Мирмухсин Сатторов-66), 19.Лазиз Убайдуллаев (11.Нурбек Йўлдошев-77), 23.Нурали Падаров, 25.Шамсиддин Сагдуллаев, 29.Қадамбой Нурметов (20.Шахзод Хурсанов-66).

Захира: 79.Жаҳонгир Каримов, 5.Шербек Эшмуродов, ,

2017-04-22

Комментариялар:

Комментария колдириш учун сайтга киринг ёки руйхатдан утинг

ОЛДИНГИ УЙИН
2017-11-04 16:00
3:1
Олий Лига 2017 27
КЕЙИНГИ УЙИН
2017-11-09 17:00
0:0
Олий Лига 2017 28
ОЛДИНГИ УЙИН
2016-01-02 10:29
0:0
Биринчи Лига 2015
КЕЙИНГИ УЙИН
2016-01-15 10:00
0:0
Биринчи Лига 2015

Клуб тўпурарлари

Уйинчилар Г У
Уйинчилар Г У

Барча Уйинчилар