“Шўртан” ПФК расмий сайти
Паролни тиклаш
Руйхатдан утиш

Равшан Ҳайдаров: “Шўртан” биздан кучлироқ

Олий лиганинг 6-туридан ўрин олган “Шўртан”-“Пахтакор” учрашувидан сўнг ўтказилган матбуот анжуманининг биринчи қисмида журналистлар билан ўйин борасидаги фикрлари билан бўлишган меҳмонлар жамоаси бош мураббийи – Равшан Акмалович шундай дейди:
- Ўйин ҳисоби учрашув қандай ўтганини ўзи айтиб турибди. Бугунги учрашувда “Шўртан” жамоаси бизга нисбатан кучли ўйин намойиш этишди ва ҳақли равишда ушбу ғалабани кўлга киритишди.
- Афсуски, бизда ҳозирги кунда муаммолар кўп, ички муҳитда ҳам, жамоанинг руҳияти билан боғлиқ муаммолар ҳам, таркибдаги муаммолар ҳам мавжуддир. Шундай бўлсада, уларни асосий сабаб қилиб кўрсатолмайман. Менимча, энг катта муаммомиз, бу футболчиларимиз орасида ҳукм сураётган бефарқлик.
- Тайёргарлик жараёни ёмон ўтмади. Ўйинни ҳам яхши бошладик. Афсуски, биринчи бўлимда яратган вазиятларимизни голга айлантира олмадик. Бу ерда Тожибоевнинг маҳоратини алоҳида айтиб ўтиш лозим.
- Рақибимиз қарши ҳужумда яхши ўйнашини билардик ва бунга тайёргарлик ҳам кўргандик. Афсуски, шогирдларим қўпол хатоларга йўл қўйишди, айниқса ҳимояда ва ярим ҳимояда. Тезкор қарши ҳужумларни ўтказиб юбордик ва уларнинг ҳаммаси голга айланди.
- Игорь Сергеевнинг қайдномага киритилмаганинг сабаби, у ҳозирда жароҳатини даволаш билан банд.
- Миллий терма жамоамизга ёш ва иқтидорли утболчиларни жалб қилиш устида ишламоқдамиз. Уларни шу чемпионатимиз ўйинларида ва йиғинларда кузатиб, ўрганиб чиқмоқдамиз. Терма жамоамиз эшиги барча учун очиқ.
- Бу учрашувни таҳлил қилиб, уни унутишга ҳаракат қиламиз ва кейинги учрашувга тайёргарлик кўришни бошлаймиз.

2017-04-16

Комментариялар:

Комментария колдириш учун сайтга киринг ёки руйхатдан утинг

ОЛДИНГИ УЙИН
2017-08-12 19:00
1:0
Олий Лига 2017 17
КЕЙИНГИ УЙИН
2017-08-12 18:30
0:0
Олий Лига 2017 18
ОЛДИНГИ УЙИН
2016-01-02 10:29
0:0
Биринчи Лига 2015
КЕЙИНГИ УЙИН
2016-01-15 10:00
0:0
Биринчи Лига 2015

Клуб тўпурарлари

Уйинчилар Г У
Уйинчилар Г У

Барча Уйинчилар