“Шўртан” ПФК расмий сайти
Паролни тиклаш
Руйхатдан утиш

“Шўртан” навбатдаги лидерни тор-мор этди

Олий лиганинг 6-туридан ўрин олган учрашувда Ғузорнинг “Шўртан” жамоаси, миллий чемпионатимизнинг яна бир лидер жамоаларидан бири - “Пахтакор”ни ўз ўйида қабул қилди ва тошкентликларни тор-мор этди - 3:0.
Ушбу учрашувда жуда яхши ҳаракат қилган ва Лобанов дарвозасини икки карра забт этган Таран дубльга эришди (34-79-дақиқаларда). Учрашувнинг 65 дақиқасида заҳирадан майдонга тушган Ғулом Раҳмонов эса, орадан кўп ўтмай, аниқроғи 71-дақиқада рақиб ҳимоячиларидан ўзиб кетиб, дарвозабонга имконият қолдирмади.
Шундай бўлсада, меҳмонларни ёмон ўйин намойиш этганликда айблаб бўлмайди. Кетма-кет тезкор ҳужумлар ва шиддатли ҳаракатлари орқали кўп маротаба дарвозамизга яқин келишди, аммо Тожибоев яна бир бор ўз ишининг устаси эканлигини исботлаб ўз дарвозаси даҳлсизлигини асрай билди. Бунда, ушбу курашда асосан кўп куч сарфлаган ҳимоячиларимизнинг ҳизматисиз бўлмади албатта.
Шу тариқа, навбатдаги номдор жамоани мағлубиятга учратган жамоамиз, муҳлисларга яна бир ажойиб ғалабани туҳфа этдилар.
Навбатдаги, яъни 7- тур учрашувини “оқ бўрилар” сафарда водийнинг “Навбаҳор” жамоасига қарши 22 апрель куни ўтказадилар.
ОЛИЙ ЛИГА. 6-тур. 15 апрель 2017 йил.
Ғузор “Марказий” стадиони. 7455 томошабин.
“Шўртан” (Ғузор) – “Пахтакор” (Тошкент) 3:0
Голлар: Игорь Таран 34 - 1:0. Ғулом Раҳмонов 71 - 2:0. Игорь Таран 79 - 3:0.
Ҳакамлар: А. Асимов (Тошкент) – 8.8, Ш. Файзиев (Жиззах)-8.3, А. Буров (Бухоро)-8.3, Э. Турсунов (Бухоро)-9.
Назоратчи: М. Исмоилов (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили: А. Фролов.

"Шўртан": 1.Элдор Тожибоев, 3.Азиз Ғуломхўжаев (7.Олимжон Каримов, 79),4. Жамол Отақулов, 9.Игорь Таран (29.Қадамбой Нурметов, 81), 11.Зафар Полвонов, 14.Умар Эшмуродов, 15.Обид Жўрабоев,18. Элдор Бойматов, 19.Маъруфхон Муродов (17.Ғулом Раҳмонов, 65), 27.Сардор Собирхўжаев, 77.Отабек Нарзуллаев.
Захира: 25.Алибек Тўробов, 2. Саидкомил Акбаров, 22.Сирож Ҳамроев, 88.Акмал Холматов

"Пахтакор": 12.Александр Лобанов (с), 4. Аднан Ораховац, 5. Акбар Исматуллаев, 7.Азим Аҳмедов (31.Жамшид Юсупов-89), 8.Шерзод Каримов (17.Суҳроб Нуруллаев-80), 10.Жамшид Искандеров (21.Камолиддин Тожиев-75), 20. Жасурбек Ҳакимов, 24.Даврон Ҳошимов, 28. Станислав Андреев, 29.Владимир Козак, 30.Юрица Булят,
Захира: 16.Шохрух Раимов, 18.Иброҳим Ғанихонов, 34.Хушнудбек Авилов

2017-04-16

Комментариялар:

Комментария колдириш учун сайтга киринг ёки руйхатдан утинг

ОЛДИНГИ УЙИН
2017-08-12 19:00
1:0
Олий Лига 2017 17
КЕЙИНГИ УЙИН
2017-08-12 18:30
0:0
Олий Лига 2017 18
ОЛДИНГИ УЙИН
2016-01-02 10:29
0:0
Биринчи Лига 2015
КЕЙИНГИ УЙИН
2016-01-15 10:00
0:0
Биринчи Лига 2015

Клуб тўпурарлари

Уйинчилар Г У
Уйинчилар Г У

Барча Уйинчилар