“Шўртан” ПФК расмий сайти
Паролни тиклаш
Руйхатдан утиш

Ихтиёр Каримов: “Локомотив”ни ютиш ҳар кимга ҳам насиб қилмайди

Олий лиганинг 5-туридан ўрин олган “Шўртан” – “Локомотив” учрашуви ўз ниҳоясига етганидан сўнг, ўтказилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида “оқ бўрилар” бош мураббий в.в.б., жамоа техник директори – Ихтиёр Тоғаевич ўйин борасида ўз фикрларини қуйидагича изоҳлади:

 

-         Авваламбор бизларни доим қўллаб-қувватлаб келаётган Ғузорлик мухлисларимизга миннатдорчилик билдираман. Уларнинг қўллаб-қувватлашлари бизга катта далда бўлди. Буни 12-кучга тенглаштирсам адашмаган бўламан. Футболчиларимиз бугун ажойиб ўйин намойиш этишди. Ҳақиқатдан ҳам иқтидорли футболчи эканликларини исботлашди. Ўз ўрнида, уларга бунинг учун катта раҳмат айтаман.  “Локомотив” жамоасини ютиш ҳаммага ҳам насиб қилавермайди. Бунинг учун яна бир бор йигитларга ва мухлисларимизга ташаккур айтаман.

-         Футболда, умуман спортда омадсиз иш бўлмайди. Омади бор жамоа ҳамиша ғалаба қозонишга ҳаракат қилади. Модомики, шундай экан мен бундан ҳурсандман.

-         Ғалабага бўлган ташналик ва ирода бугун ўз сўзини айтди. Йигитларимз олдида, дарвозамиздан гол ўтказмаслик ва имкониятларни самарали якунлаш мақсад ва вазифалари қўйилган эди ва улар бунинг уддасидан чиқдилар.

2017-04-07

Комментариялар:

Комментария колдириш учун сайтга киринг ёки руйхатдан утинг

ОЛДИНГИ УЙИН
2017-08-12 19:00
1:0
Олий Лига 2017 17
КЕЙИНГИ УЙИН
2017-08-12 18:30
0:0
Олий Лига 2017 18
ОЛДИНГИ УЙИН
2016-01-02 10:29
0:0
Биринчи Лига 2015
КЕЙИНГИ УЙИН
2016-01-15 10:00
0:0
Биринчи Лига 2015

Клуб тўпурарлари

Уйинчилар Г У
Уйинчилар Г У

Барча Уйинчилар