“Шўртан” ПФК расмий сайти
Паролни тиклаш
Руйхатдан утиш

“Шўртан” чемпионни мағлуб этди

Олий лиганинг 5-туридан ўрин олган учрашувда Ғузорнинг “Шўртан” жамоаси, амалдаги чемпион - “Локомотив”га мезбонлик қилди ва ушбу учрашувда 2:0 ҳисобида иродали ғалаба қозониб турнир жадвалидаги ўрнини оз бўлсада ўнглаб олишга эришди.

Дарвозамиз даҳлсизлигини асраб қолган тарзда, аввалига, ўйиннинг 17-дақиқасида Отабек Нарзуллаевнинг ўнг қанотдан ошириб берган бурчак тўпини Умар Эшмуродов “Локо” дарвозасига жойлаб ҳисобни очди – 1:0. Рақибнинг кучли босимига учраган “Шўртан” бўш келмади ва 79-дақиқада амалга оширилган навбатдаги қарши ҳужумда Игорь Таран, Нестеровни доғда қолдириб “оқ бўрилар”нинг 2-голига муаллифлик қилди.

Ўз ўрнида, меҳмонларда ҳам имкониятлар талайгина бўлди. Аммо барча футболчиларимизнинг ғалабага бўлган ишончи ва истаги ушбу вазиятда ўз самарасини берди. Айниқса даровзабонимиз Элдор Тожибоев ушбу ўйинда кетма-кет зарбаларни қайтариб, учрашув қаҳрамонига айланди десак муболаға бўлмайди.

Навбатдаги тур учрашувини ҳам “оқ бўрилар” ўз майдонида Тошкентнинг яна бир жамоаси “Пахтакор”га қарши ўтказади. Ўйин 15 апрель куни Ғузор “Марказий” стадионида бўлиб ўтади.

 

Олий лига. 5-тур. 6 апрель 2017йил.

Ғузор “Марказий” стадиони. 5702 томошабин

«Шўртан» (Ғузор) – «Локомотив» (Тошкент) 2:0

Голлар: Умарбек Эшмуродов 17, Игорь Таран 79.

Огоҳлантиришлар: С. Собирхўжаев (48) – М. Бикмаев (59).

Ҳакамлар: Р. Бобомуродов (Навоий) – 8,6, А. Цапенко (Тошкент вил.) – 8,6,       А. Снетков (Тошкент вил.) – 8,7, А. Лупашко (Тошкент) – 9.

Назоратчи: Ф. Абдуллаев (Тошкент).

ЎзПФЛ вакили: В. Леткин.

"Шўртан": 1.Элдор Тожибоев, 3.Азиз Ғуломхўжаев, 4.Жамол Отақулов, 9.Игорь Таран (7.Олимжон Каримов 81), 11.Зафар Полвонов, 14.Умарбек Эшмуродов, 15.Обид Жўрабоев, 18.Элдор Бойматов, 19.Маъруфхон Муродов (17.Ғулом Раҳмонов 73), 27.Сардор Собирхўжаев (2.Саидкомил Акбаров 87), 77.Отабек Нарзуллаев.

Захира: 25.Алибек Туробов, 10.Олександр Пишур, 22.Сирож Ҳамроев, 88.Акмал Ҳолматов.

"Локомотив": 1.Игнатий Нестеров, 5.Кахи Махарадзе, 9.Икром Алибоев (8.Саламат Қутибоев 66), 10.Марат Бикмаев, 17.Салим Мустафоев (15.Сардор Мирзаев 76), 20.Ислом Тўхтахўжаев, 29.Қувондиқ Рўзиев, 33.Олег Зотеев, 42.Муҳаммад Коне (4.Бобурбек Юлдашев 58), 77.Диёржон Турапов, 99.Жалолиддин Машарипов.

Захира: 12.Маъмур Икромов, 11.Садриддин Абдуллаев, , 22.Муродбек Бобожонов, 37.Шерзод Файзиев.

2017-04-07

Комментариялар:

Комментария колдириш учун сайтга киринг ёки руйхатдан утинг

ОЛДИНГИ УЙИН
2017-04-22 17:00
1:0
Олий Лига 2017 7
КЕЙИНГИ УЙИН
2017-04-28 00:00
0:0
Олий Лига 2017 8
ОЛДИНГИ УЙИН
2016-01-02 10:29
0:0
Биринчи Лига 2015
КЕЙИНГИ УЙИН
2016-01-15 10:00
0:0
Биринчи Лига 2015

Клуб тўпурарлари

Уйинчилар Г У
Уйинчилар Г У

Барча Уйинчилар

Жамоа У О
8Навбаҳор3037
9Металлург3036
10Қизилқум3034
11Шўртан3033
12Қўқон-19123031
13Андижон3028
14Бухоро3026

Тўлиқ жадвал

Жамоа У О

Тўлиқ жадвал