“Шўртан” ПФК расмий сайти
Паролни тиклаш
Руйхатдан утиш

Александр Волков: Мухлисларимизни ранжитиб қўйганимиз учун узр сўрайман

Ғузор “Марказий” стадионида бўлиб ўтган “Шўртан” – “Машъал” учрашувидан сўнг ўтказилган матбуот анжуманининг иккинчи ярмида “оқ бўрилар” бош мураббийи Александр Геннадьевич Волков ўйин таъсуротлари билан бўлишиб шундай деди:
Авваламбор барча Ўзбекистонликларни, жумладан футбол мухлисларини ҳам тобора яқинлашиб келаётган байрам билан муборакбод этаман ва барчага сиҳат-саломатлик, бахт ва омадлар тилайман. Ўйинга тўхталадиган бўлсам, рақибимиз бугун очиқ футбол намоиш этганди, аммо тезкор голлардан сўнг ўйин услубини бирданига ўзгартириб ҳимояланишга ўтиб олди. Бор диққат эътиборини ҳимояга қаратган жамоа билан ўйнаш эса бироз мушкул вазифа. Шу сабаб йигитларга доим ўйиннинг илк ва сўнги 15 дақиқасида чаққон, дадил, ишончли ҳаракатлар билан бир қаторда хушёрлик ва эътиборни йўқотмаслик керак деб доим такрорлайман. Бизга эса бугун омад етишмади деб ҳисоблайман. Буни амалга ошмай қолган пенальтини мисолида ҳам кўриш мумкин. Ўйинимиз ҳам ёмон чиқмади. Биринчи бўлимда йигитларга бироз қизиққонлик етишмади. Аммо ўтказилган голлардан сўнг ҳам йигитлар тушкунликка тушиб қолишмади. Ҳаттоки танаффус пайтида ҳам футболчиларимиз бу вазиятдан чиқиб кетишларига ишонган эди. Иккинчи бўлимда ҳам барча уринишларимиз зойи кетди. Ҳужумларни уюштира олдик аммо уларни мантиқий якунига етказишни уддасидан чиқа олмадик.
Бугунги ғалаба билан “Машъал” жамоасини табриклайман. Ўзимизнинг мухлисларимиздан эса байрам олди уларни ранжитганимиз учун узр сўрайман. Вазиятни келгуси учрашувларда ўнглаб олишга ҳаракат қиламиз.
 

2017-03-19

Комментариялар:

Комментария колдириш учун сайтга киринг ёки руйхатдан утинг

ОЛДИНГИ УЙИН
2017-03-08 16:00
0:3
Олий Лига 2017 2
КЕЙИНГИ УЙИН
2016-03-18 00:00
0:0
Олий Лига 2017 3
ОЛДИНГИ УЙИН
2016-01-02 10:29
0:0
Биринчи Лига 2015
КЕЙИНГИ УЙИН
2016-01-15 10:00
0:0
Биринчи Лига 2015

Клуб тўпурарлари

Уйинчилар Г У
Уйинчилар Г У

Барча Уйинчилар

Жамоа У О
8Навбаҳор3037
9Металлург3036
10Қизилқум3034
11Шўртан3033
12Қўқон-19123031
13Андижон3028
14Бухоро3026

Тўлиқ жадвал

Жамоа У О

Тўлиқ жадвал