“Шўртан” ПФК расмий сайти
Паролни тиклаш
Руйхатдан утиш

"Шўртан" дербида мағлубиятга учради

3-тур. 18 март 2017 йил (шанба)
«Шўртан» (Ғузор) – «Машъал» (Муборак) – 2:0 ( 4751 мухлис)
Ҳакамлар: Валентин Коваленко (Тошкент) – 9,0, Руслан Серазетдинов (Тошкент) – 8,8, Набижон Рўзимов (Тошкент) – 8,8, Наим Қосимов (Қарши) - 9
Назоратчи: Олег Рубаков (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили: Ахрол Иноятов
Гол: С. Раҳмонов (7, пенальтидан), З. Тўраев (36).
Амалга оширилмаган пенальти:  И.Таран - 64
Огоҳлантиришлар: И. Таран (41), С. Ҳамроев (67), О. Нарзуллаев (81), А. Ғуломхўжаев (83) – Ж. Илёсов (90 + 1).
Четлатиш: З. Кўзибоев («Машъал», 67). 
"Шўртан": 1.Элдор Тожибоев, 3.Азиз Ғуломхўжаев, 9.Игорь Таран, 11.Зафар Полвонов, 14.Умар Эшмуродов, 15.Обид Жўрабоев, 18.Элдор Бойматов, 22.Сирож Ҳамроев (29.Қадамбой Нурметов, 77), 27.Сардор Собирхўжаев, 77.Отабек Нарзуллаев, (17.Ғулом Раҳмонов 85), 88.Акмал Холматов (18.Маъруфхон Муродов, 46).
Захира: 25.Алибек Туробов, 4.Жамол Отақулов, 6.Жаҳонгир Жиямуродов, 7.Олимжон Каримов, 

"Машъал": 35.Жавоҳир Илёсов, 3.Сардор Раҳмонов, 9.Жамолиддин Убайдуллаев (2.Искандар Шойқулов, 89), 13.Шаҳзод Шайманов, 18.Аббос Шодмонов, 19.Зоҳир Қўзибоев, 22.Бобур Қосимов, 44.Асилжон Бегимқулов, 55.Аваз Агалиев, 77.Абдуллоҳ Олимов (10.Ҳумоюн Муртазоев, 64), 90.Зафар Тўраев (6.Мирзакамол Камолов, 71)
Захира: 30.Ботир Носиров, 23.Кенжа Тўраев, 31.Игорь Тимонюк

        Олий лиганинг 3-туридан ўрин олган учрашувлардан бири  18 март куни Ғузор “Марказий” стадионида “воҳа дербиси” мақоми остида бўлиб ўтди. Ушбу турда Ғузорнинг “Шўртан” жамоаси муборакликларга мезбонлик қилди ва дербида 0 : 2 ҳисобида мағлубиятга учради. 
Голларга 7 дақиқада Сирож Раҳмонов пенальтидан ҳамда 36-дақиқада Зафар Тўраевлар муаллифлик қилдилар. Футболчимиз Игорь Таран эса 64-дақиқада белгиланган пенальтини ноаниқ амалга ошириб, ўйин ҳисобини ўзгартириш имкониятини бой берди, афсус. 
Учрашувнинг кескин курашларга бой бўлганини талайгина огоҳлантиришлар ҳамда рақиб жамоасида юз берган четланишдан ҳам англаш мушкул эмас. 
Иккала жамоанинг ҳам ғалабага муштоқлиги, учрашув тезкор ҳужумлар ва  қарши ҳужумларга бой ўтишини таъминлади десак адашмаган бўламиз.
Жамоамиз футболчиларида ҳисобни ўзгартириш имкониятлари ҳам бисёр бўлди. Аммо уларнинг ҳеч бири самара бермади.
Шундай бўлсада, чемпионатимиз эндигина бошланганини инобатга олган ҳолда “Шўртан”га келгуси учрашувларда омад ва зафарлар тилаш билан бир қаторда жамоамизнинг чиройли ва кўп сонли ғалабаларига гувоҳ бўлишни ва уларни Сиз азиз мухлислар билан биргаликда баҳам кўришга, нишонлашга умид боғлаб қоламиз.
Жумладан, кейинги учрашувни “оқ бўрилар” 24 март куни Ўзбекистон Кубогининг 1/16 финал доирасида  Наманганнинг “Хотира-79” жамоасига қарши ўтказадилар.

2017-03-19

Комментариялар:

Комментария колдириш учун сайтга киринг ёки руйхатдан утинг

ОЛДИНГИ УЙИН
2017-08-12 19:00
1:0
Олий Лига 2017 17
КЕЙИНГИ УЙИН
2017-08-12 18:30
0:0
Олий Лига 2017 18
ОЛДИНГИ УЙИН
2016-01-02 10:29
0:0
Биринчи Лига 2015
КЕЙИНГИ УЙИН
2016-01-15 10:00
0:0
Биринчи Лига 2015

Клуб тўпурарлари

Уйинчилар Г У
Уйинчилар Г У

Барча Уйинчилар