“Шўртан” ПФК расмий сайти
Паролни тиклаш
Руйхатдан утиш

Александр Волков: Мухлисларимизни бугунги байрам билан табриклайман

Ғузор “Марказий” стадионида бўлиб ўтган “Шўртан” – “Нефтчи” учрашувидан сўнг ўтказилган матбуот анжуманининг иккинчи ярмида “оқ бўрилар” бош мураббийи Александр Геннадьевич ўйин ҳақида қуйидаги фикрларни билдириб ўтди:
Табрикларингиз учун рахмат айтаман. Авваламбор янги мавсумнинг бошланганлиги муносабати билан барча мухлисларимизни табриклайман. Фурсатдан фойдаланиб шогирдларимга катта рахмат айтаман. Бугунги осон кечмаган учрашувда иродаларини намойиш этишганларидан жуда ҳам мамнунман. Умуман олганда бугунги ғалаба, бугунги байрам билан барча-барчани авваламбор мухлисларимизни муборакбод этаман. Сабаби бу ғалабамиз, Ғузор халқи учун чинакам байрам. Ғузор футболи, бу ернинг халқи учун бир қултум тоза ҳаводек гап. Улар футбол билан хасталанган, бу спорт тури билан чамбарчас боғлиқ десам муболаға бўлмайди. Ўйлайманки, бугунги ғалаба нашидасини сураётган кўп минг сонлик мухлисларимиз бахтиёр бўлиб уйларига боришади ва ўз оила-аъзоларига ҳам бахт улашадилар. Шу тариқа бу ҳолат бахт занжирига айланади ва бу кичик шаҳарда ҳақиқий байрам нишолланади. Мен буни ҳис қилиб турганимдан жуда бахтиёрман. 
Жамоа ҳақидаги таъсуротларим доим ижобий бўлган, ҳозир ҳам хеч нима ўзгармади. Бу жамоага муносабатим ўзгача илиқ, балким бу жамоанинг “оқ бўрилар”  деб аталишидандир. Бу жамоа мени доим ўзига нимасидир билан жалб қилганди. Ўзимникиларга тортган шекилли “бўрилар”га (кулади). “Бунёдкор”да ишлаб юрган чоғларимда ҳам жамоадагилар билан яхши муносабатда бўлганман. Бу жамоада шогирдларим, дўстларим ҳамиша бўлган. 
Пищур қўрқадиган ёшда эмас. Аниқроқ қилиб айтганда, нафақат Пищурнинг, балки бутун жамоамизнинг шайлиги ҳали максимал даражада эмас деб ўйлайман. Улар ҳали бутун бир ой давомида тўлалигича шаклланишга ҳаракат қилишади. Кейинги ойлардан эса жамоада ким ўйнай олиши-ю ким ўйнолмаслигига аста-секин бахо беришни бошласак мақсадга мувофиқ бўлади деб ҳисоблайман. Бундан ташқари ҳужумчининг иш самараси жамоанинг қолган аъзоларининг ҳаракатларига ўзаро боғлиқ. Кейинги учрашувда йигитлар фикр ва ҳаракатларини бир жойга жамлаган ҳолда равон ўйин намойиш этишади деб умид қиламан. 
Умуман олганда олдимизга қўйган вазифамизни қониқарли даражада бажардик деб ҳисоблайман. Сабаби, биринчи ўйинданоқ йигитлардан қандайдир чиройли ёки кескин ҳаракатларга бой ўйинни талаб қилиш нотўғри. Нафақат биринчи ўйинда, балки барчасида ҳам футболчилар олдида қўйиладиган ягона вазифа ва талаб бу ғалабадир. 
Жорий мавсумдаги минимум вазифамиз бу – 7-8 ўринлар учун кураш. Лекин “орзуда айб йўқ” дейишади, шу сабабли маррани имкон даражада юқори оламиз ва 5-ўрин учун курашамиз. Натижани эса вақт кўрсатади.
Таркиб ва ўйини бўйича бахолайдиган бўлсам, “Локомотив” чемпионликни ушлаб қолиши мумкин, унинг кетидан эса ҳар доимгидек “Пахтакор”, “Бунёдкор”, “Насаф” ва “Бухоро” ўрнига бу йилги мавсумда “Олмалиқ” жамоалари ўртасида рақобат кучли бўлса керак деб ўйлайман.  Аммо футбол ҳақида қандайдир якуний бир фикр айтиш жуда мушкул. Ҳаммаси майдонда ҳал бўлади. Кечаги “Динамо”нинг “Металлург”га қарши учрашуви бунга мисол бўлиши мумкин. Умуман олганда, жорий мавсум бир-текис равишда ўтади деб ўйлайман. Аммо сюрпризлар ҳам кутилмоқда, уларни эса вақт кўрсатади.
 

2017-03-05

Комментариялар:

Комментария колдириш учун сайтга киринг ёки руйхатдан утинг

ОЛДИНГИ УЙИН
2017-09-21 19:00
3:3
Олий Лига 2017 22
КЕЙИНГИ УЙИН
2017-09-30 18:00
0:0
Олий Лига 2017 23
ОЛДИНГИ УЙИН
2016-01-02 10:29
0:0
Биринчи Лига 2015
КЕЙИНГИ УЙИН
2016-01-15 10:00
0:0
Биринчи Лига 2015

Клуб тўпурарлари

Уйинчилар Г У
Уйинчилар Г У

Барча Уйинчилар