“Шўртан” ПФК расмий сайти
Паролни тиклаш
Руйхатдан утиш

"Шўртан" мавсумни ғалаба билан бошлади

1-тур. 4 март 2017 йил (шанба)

«Шўртан» (Ғузор) – «Нефтчи» (Фарғона) – 1:0 ( 4557 мухлис)

Ҳакамлар: Владислав Цейтлин (Тошкент) – 9,0, Маъмур Саидқосимов (Тошкент) – 9,0, Равиль Шаяхметов (Тошкент) – 9,0, Игорь Гармашов (Тошкент) – 9

Назоратчи: Сардор Нажафалиев (Тошкент).

ЎзПФЛ вакили: Б. Ҳайдаров.

Гол: Э. Бойматов (60).

Огоҳлантиришлар: Э. Бойматов (40) – У. Кодыров (90+3).

Четлатиш: Э. Бойматов (иккинчи огоҳлантириш, 62).

 

"Шўртан": Элдор Тожибоев, Саидкомил Акбаров, Жаҳонгир Жиямуродов, Руслан Вагапов, Олександр Пишур (Қадамбой Нурметов, 68), Умарбек Эшмуродов, Обид Жўрабоев, Элдор Бойматов, Сирож Ҳамроев, Сардор Собирхўжаев, Отабек Нарзуллаев (Акмал Холматов, 76)
Захира: Алибек Туропов, Азиз Ғуломхўжаев, Жамол Отақулов, Олимжон Каримов, Ғулом Раҳмонов, 

“Нефтчи”: 1.Ўткир Юсупов, 2.Сергей Концевой, 8.Умид Қодиров, 9. Шерзод Ҳакимов, 11.Аббос Махсталиев (30. Саид Абдужабборов, 79), 14.Терентий Луцевич, 17.Музаффар Музаффаров, 18.Жавоҳир Расулов (10.Мўйдин Мамазуллумов, 65), 20.Дилёрбек Ирматов, 27.Никита Павленко (23.Абдураҳмон Абдулҳақов, 56), 55. Дмитрий Комаровский
Захира: 16. Абдумавлон Абдужалилов,5. Ҳамза Каримов, 15. Ҳусниддин Ғофуров, 25. Руслан Матниёзов.


           Куни кеча мамлакатимизнинг бир нечта шаҳрида Ўзбекистон миллий чемпионатининг, олий лига доирасида илк учрашувлар бўлиб ўтди. Шу жумладан, 2017 йилги мавсумнинг илк турини Ғузорнинг "Шўртан" жамоаси ўз уйида Фарғонанинг "Нефтчи" жамаосига қарши ўтказди ва янги мавсумни ғалаба билан бошлади.

          “Шўртан”-“Нефтчи” учрашувидаги ягона голга Элдор Бойматов муаллифлик қилди. 60-дақиқада урган голидан икки дақиқа ўтиб эса иккинчи огоҳлантириш сабаб майдонни эрта тарк этишга мажбур бўлди.

           Ўйин тенг курашлар остида ўтди. Иккала жамоа ҳам эхтиёткорлик билан майдонда ҳаракат қилишди. “Оқ бўрилар” камчиликда қолгандан сўнг рақибларнинг тезлиги бироз ошгандай бўлди.  Аммо озчиликда қолган жамоамизга босим ўтказишга қаратилган “Нефтчи” футболчиларининг ҳаракатлари ўзини оқламади. Футбочиларимиз ушбу бахснинг сўнги дақиқасига қадар ишончли ўйин намоиш этишиб ўз мухлисларига 2017-йилги мавсумнинг илк ғалабасини ҳадия этишди.

           Кейинги тур учрашувини “Шўртан” 8-март куни Самарқанднинг “Динамо” жамоасига қарши сафарда ўтказади.

2017-03-05

Комментариялар:

Комментария колдириш учун сайтга киринг ёки руйхатдан утинг

ОЛДИНГИ УЙИН
2017-09-21 19:00
3:3
Олий Лига 2017 22
КЕЙИНГИ УЙИН
2017-09-30 18:00
0:0
Олий Лига 2017 23
ОЛДИНГИ УЙИН
2016-01-02 10:29
0:0
Биринчи Лига 2015
КЕЙИНГИ УЙИН
2016-01-15 10:00
0:0
Биринчи Лига 2015

Клуб тўпурарлари

Уйинчилар Г У
Уйинчилар Г У

Барча Уйинчилар