“Шўртан” ПФК расмий сайти
Паролни тиклаш
Руйхатдан утиш

“ШЎРТАН” ТАРКИБИДАГИ ЎЗГАРИШЛАР

Янги йилнинг 5 январида Тошкентга жўнаб кетган Ғузорнинг “Шўртан” жамоаси жорий мавсумга тайёргарликнинг навбатдаги босқичини пойтахтда ўтказмоқда. Ушбу ойнинг 19 санасигача ўтказилиши режалаштирилган қишки ўқув-йиғин машғулотлари давомида “Оқ бўрилар” ўз сафига кўрикдан ўтиш учун бир нечта янги футболчиларни жалб этишган. Азамат Исроилов, Руслан Вагапов, Саидкамол Акабров, Азиз Ғуломхўжаев, Сардор Собирхужаев, Қадамбой Нурметов ва Обид Жўрабоевлар шулар жумласидандир.  
“Шўртан” жамоасини тарк этган футболчилар ҳам йўқ эмас. Бунга мисол қилиб, Суннатилла Мамадалиев ва Хасанбой Эргашевларни кўрсатиш мумкин.
Ушбу ўқув-йиғин якунида “Шўртан”  жамоаси мураббийлар штаби битта назорат учрашуви ўтказишни режалаштиришган.
Дарвоъқе, Ғузорликларнинг  мураббийлар штабида ҳам ўзгаришлар бўлиб ўтмоқда. Мавсум бошида жамоани мураббий-селекционер Руслан Шаймарданов, жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий Зоир Хасановлар ўз хоҳишига биноан тарк этган бўлсалар, куни кеча “Шўртан” жамоаси раҳбарияти ўтган йилги  мавсум бошида жамоа бош мураббий вазифасига тайинлаган, аммо шартномани имзолагач, бир неча кундан сўнг “Навбаҳор”га ўтиб кетган тажрибали мутахассис Александр Волков билан яна келишувга эришди. Бу сафар Волков “Шўртан”да ёрдамчи мураббий вазифасида фаолиятини бошлади.
 

2017-01-06

Комментариялар:

Комментария колдириш учун сайтга киринг ёки руйхатдан утинг

ОЛДИНГИ УЙИН
2017-09-30 16:00
4:1
Олий Лига 2017 23
КЕЙИНГИ УЙИН
2017-10-14 16:30
1:3
Олий Лига 2017 24
ОЛДИНГИ УЙИН
2016-01-02 10:29
0:0
Биринчи Лига 2015
КЕЙИНГИ УЙИН
2016-01-15 10:00
0:0
Биринчи Лига 2015

Клуб тўпурарлари

Уйинчилар Г У
Уйинчилар Г У

Барча Уйинчилар