“Шўртан” ПФК расмий сайти
Паролни тиклаш
Руйхатдан утиш

Зойир Хасанов: "Ғулом Раҳмонов бизнинг "сеҳрли таёқчамиз"

Ўзбекистон чемпионатининг 24-тур доирасида бўлиб ўтган  "Шўртан" - "Машъал" учрашувидан сўнг ўтказилган матбуот анжуманинг иккинчи қисмида, “Шўртан” жамоасининг жисмоний тайёргарлик бўйича мураббийи – Зойир Хасанов ушбу учрашув ҳақида шундай деди:

 

"Ўйин қизиқ бўлди. Бугунги учрашув тақдирини битта гол ҳал қилиши керак эди, шундай ҳам бўлди. Рақиб жамоалари бизнинг ҳужумчиларни ўрганиб чиқишади, ҳужумчиларимиз эса ўз навбатида ҳимоячиларни ўрганишади. Ўйинда ким кўпроқ хато қилса ўша ютқазади.  

Ғулом Раҳмонов ҳозирги кунда "сеҳрли таёқча" десам янглишмайман.  Ёшларимизни секин-аста асосий таркибга жалб қилиб уларга ўзларини намоён қилишлари учун имконият бермоқдамиз.

Кенжа Тўраев биринчи даврада жароҳатлар туфайли бизнинг жамоада шакллана олмади. Иккинчи даврада "Машъал"га бориб қўшилгач ўзининг ажойиб фаолиятни бошлади деб ўйлайман. 

Терма жамоамизнинг ўйинлари сабаб юзага келган олий лигадаги 14 кунлик танаффус давомида биз битта назорат учрашуви ўтказишга ҳаракат қиламиз. Шу билан бир қаторда кейинги турдаги "Андижон" билан баҳсга ҳам тайёргарлик кўрамиз". 
 

2016-10-03

Комментариялар:

Комментария колдириш учун сайтга киринг ёки руйхатдан утинг

ОЛДИНГИ УЙИН
2017-06-15 19:00
1:2
Олий Лига 2017 13
КЕЙИНГИ УЙИН
2017-06-20 19:00
0:0
Олий Лига 2017 14
ОЛДИНГИ УЙИН
2016-01-02 10:29
0:0
Биринчи Лига 2015
КЕЙИНГИ УЙИН
2016-01-15 10:00
0:0
Биринчи Лига 2015

Клуб тўпурарлари

Уйинчилар Г У
Уйинчилар Г У

Барча Уйинчилар

Жамоа У О
8Навбаҳор3037
9Металлург3036
10Қизилқум3034
11Шўртан3033
12Қўқон-19123031
13Андижон3028
14Бухоро3026

Тўлиқ жадвал

Жамоа У О

Тўлиқ жадвал