“Шўртан” ПФК расмий сайти
Паролни тиклаш
Руйхатдан утиш

Александр Хомяков: "Натижадан қониқмадим"

Миллий чемпионатимизнинг 24-туридан ўрин олган  "Шўртан" - "Машъал" учрашувидан сўнг ўтказилган матбуот анжуманинг биринчи қисмида, муборакликлар  бош мураббийи – Александр Хомяков ушбу ўйин ҳақидаги фикрларини қуйидагича изоҳлади.

 

"Шогирдларимнинг ўйинига эътирозим йўқ. Ўйин ёмон бўлмади, Афсуски ягона хатоимиз ўзини натижада акс этди. Барча ўйинлар биз учун мураккаб. Тўғри, қониқарсизлик ҳисси йўқ эмас, аммо бу айнан натижадан.  Ҳимоямиз иродали ўйнади, аммо йўқорида айтиб ўтганимдек биргина хато мағлубиятимизга сабаб бўлди. 

 
Жорий мавсумнинг биринчи даврасини, айрим ёрқин лавҳаларни инобатга олмасак панада ўтказдик.  Айни пайтда ўйинимизни топгандек бўлдик. Аммо асосий эътиборни кейинги мавсумга қаратамиз. Бунинг учун ҳозирда ёш футболчиларимизни майдонга тушириб уларга ўзларини ривожлантириш учун имкониятлар бериб, ўйин амалиётини оширишга ҳаракат қилмоқдамиз. 

Ўртада вужудга келган таннафусдан самарали фойдаланиб  жамоага 3 кун таътил берамиз, ундан сўнг эса навбатдаги турдаги "Олмалиқ" билан ўйинларга тайёргарлик кўришни ва 20 турнинг қолдирилган учрашувини ўтказишни режалаштирганмиз. 


Кенжа Тўраев жамоамиз ўйин схемамизга омадли мослаша олди. “Шўртан”да эса Полвонов ва Таранларнинг соясида заҳирадаги ҳужумчи сифатида ўйнаб гол уриши амри маҳол эди. Жамоамизда у учинчи ҳужумчи сифатида ҳаракатланмоқда, у ўзига яраша ўйин тажрибасига эга футболчи. Жамоамизда ҳам у ўзини етарли даражада ишончли ҳис қилмоқда. Умуман олганда Тўраевнинг жамоамиздаги ўйинларидан тўлиқ қониқаяпман".

2016-10-03

Комментариялар:

Комментария колдириш учун сайтга киринг ёки руйхатдан утинг

ОЛДИНГИ УЙИН
2017-06-15 19:00
1:2
Олий Лига 2017 13
КЕЙИНГИ УЙИН
2017-06-20 19:00
0:0
Олий Лига 2017 14
ОЛДИНГИ УЙИН
2016-01-02 10:29
0:0
Биринчи Лига 2015
КЕЙИНГИ УЙИН
2016-01-15 10:00
0:0
Биринчи Лига 2015

Клуб тўпурарлари

Уйинчилар Г У
Уйинчилар Г У

Барча Уйинчилар

Жамоа У О
8Навбаҳор3037
9Металлург3036
10Қизилқум3034
11Шўртан3033
12Қўқон-19123031
13Андижон3028
14Бухоро3026

Тўлиқ жадвал

Жамоа У О

Тўлиқ жадвал