“Шўртан” ПФК расмий сайти
Паролни тиклаш
Руйхатдан утиш

Омад “Шўртан”га кулиб боқди

1 октябрь куни Ғузор “Марказий” стадионида бўлиб ўтган, мамлакатимиз чемпионатининг 24-туридан ўрин олган “Шўртан” – “Машъал” учрашувида “оқ бўрилар” 1:0 ҳисобида ғалабага эришдилар. Учрашувдаги ягона гол муаллифи  Лазиз Убайдуллаев бўлди.

Воҳа “дерби”си мақоми остида ўтган ушбу баҳс тенг курашлар остида ўтди. Биринчи бўлимда жамоамизнинг ҳужумлари бироз қовушмади, аммо ҳимоя чизиғида мезбонлар иродали ўйин намойиш этишди. Рақибларимиз учрашувнинг 6 дақиқасидаёқ ҳисобни очишлари мумкин эди, аммо ўз жойини тарк этган Тожибоев хатосини  Эшмуродов ажойиб тарзда тўғирлашга, аниқроғи жамоани муқаррар голдан асраб қолишга эришди. Бу вазиятда, Жамшид Хасановнинг бўш қолган дарвоза ичига кириб кетаётган тўпига вақтида етиб келган Умар Эшмуродов жамоа жонига оро кирди. Лазиз Убайдуллаев ва Игорь Таранларнинг ҳужум ва зарбалари эса мулжалланган манзилгача етиб боролмади. Рақиб жамоа вакилига айланган, жамоамизни биринчи давра якунида тарк этган Кенжа Тўраев “Шўртан”дан аламини олишга интиқаётгандек ҳаракат қилди аммо унинг зарбаларига ҳам аниқлик етишмади. Шу тариқа кечган биринчи бўлимда ҳисоб ёпиқлигича қолди.

Иккинчи бўлимда, ўйин тизгини тезлашгандай бўлди. Ҳужумлар ва қарши ҳужумлардан иборат ўтган баҳснинг иккинчи қисмида ўйингоҳда йиғилган муҳлисларни ўрнидан қўзғатиб юборадиган вазиятлар ҳам, уларнинг натижаси ҳам ўзини узоқ куттирмади. Учрашувнинг 57-дақиқасига келиб Игорь Тарандан тўпни қабул қилиб олган Лазиз Убайдуллаев ҳужумлардан бирини мантиқий якунига етказа олди ва ҳисобни очди – 1:0. Кейинги дақиқаларда эса иккала жамоа вакилларининг ҳам барча уринишлари самарасиз якунланди.

“Шўртан” – “Машъал” ўйини ўз ниҳоясига етгач эса мезбонлар жамоаси бош директори Шоди Мажидович Номозов собиқ футболчимиз Кенжа Тўраевга жамоамиздаги ўйинлари учун миннатдорчилик тариқасида зартўн кийдириб Қашқадарё футболини ривожлантириш йўлидаги фаолиятига омад ва зафарлар тилашди. Ҳамда яна бир бор Тўраев “Қашқадарё фаҳрийсига” айланганини таъкидлаб ўтдилар.

Кейинги тур учрашувини ғузорликлар яна ўз майдонида “Андижон”га қарши ўтказадилар. Ўйин 14-октябрь куни Ғузор “Марказий” стадионида бўлиб ўтади.

 

Олий лига, 24-тур, 01.10.2016й.

«Шўртан» (Ғузор) – «Машъал»  (Муборак) – (0:0) 1:0.

Ғузор “Марказий” стадиони. 4850 томошабин.
 

Бош ҳакам: Ҳ. Рўзиев (Тошкент) – 8.5,

Ёрдамчи ҳакамлар:  О. Абдувасилов (Тошкент) 8.6, С. Шоюсупов (Тошкент) 8.6,

Заҳира ҳаками:  Б. Юльчараев (Гулистон) – 9.0.
Назоратчи: Ш. Жумаев (Қарши).
ЎзПФЛ вакили: Н. Лутфулин.

Гол: Л. Убайдуллаев – 57, (1:0)

Огоҳлантириш: К. Тўраев ( “Машъал”, 66)

Энг яхши ўйинчилар: Л. Убайдуллаев – Ж. Ҳасанов.

“Шўртан”: 1.Элдор Тожибоев, 3.Хасанбой Эргашев, 4.Жамол Отақулов, 8.Суннатилла Мамадалиев (7.Олимжон Каримов, 37), 9.Игорь Таран, 11.Зафар Полвонов, 14.Умар Эшмуродов, 18.Элдор Бойматов, 19.Маъруфхон Муродов (17.Ғулом Раҳмонов, 69), 22.Лазиз Убайдуллаев (23.Юсуф Бўриев, 82), 48.Вусал Магеррамов.

Захира: 93.Алибек Туробов, 20.Шаҳзодбек Хурсанов, 25.Асрор Алиқулов, 50.СевдиёрХамроқулов.

 “Машъал”: 30.Ботир Носиров,  2.Искандар Шойқулов (33.Андрей Деркач, 78), 6.СардорАбдураимов, 7.Зоҳир Қўзибоев, 8.Мирзакамол  Камолов  (18.Аббос Шодмонов, 82), 10.Жамшид Ҳасанов, 17.Владислав Павленко, 19.Мирзоҳид Ғофуров,  22.СирожҲамроев, 23.Кенжа Тўраев  (9.Ҳумоюн  Муртазоев,  80), 55.Аваз Агалиев.

Захира: 35.Жавоҳир Илёсов,13.Шаҳзод Шайманов, 7.Ғулом Ҳайдар Ғуломов, 29.Дилявер Абибуллаев.

fcshurtan

2016-10-03

fcshurik

Комментариялар:

Комментария колдириш учун сайтга киринг ёки руйхатдан утинг

ОЛДИНГИ УЙИН
2017-03-08 16:00
0:3
Олий Лига 2017 2
КЕЙИНГИ УЙИН
2016-03-18 00:00
0:0
Олий Лига 2017 3
ОЛДИНГИ УЙИН
2016-01-02 10:29
0:0
Биринчи Лига 2015
КЕЙИНГИ УЙИН
2016-01-15 10:00
0:0
Биринчи Лига 2015

Клуб тўпурарлари

Уйинчилар Г У
Уйинчилар Г У

Барча Уйинчилар

Жамоа У О
8Навбаҳор3037
9Металлург3036
10Қизилқум3034
11Шўртан3033
12Қўқон-19123031
13Андижон3028
14Бухоро3026

Тўлиқ жадвал

Жамоа У О

Тўлиқ жадвал