“Шўртан” ПФК расмий сайти
Паролни тиклаш
Руйхатдан утиш

ЎТГАН ЙИЛГИ СЦЕНАРИЙ ТАКРОРЛАНДИ

Жиззахда ўтган учрашувда “Оқ бўрилар” жамоаси футболчилар ишончли тарзда ҳаракат қилишди ва муҳим ғалабага эришишди. Кескин ва қизиқарли курашлар остида ўтган учрашувда мезбонлар ҳужумкорликка таяниб тўп суришди. Ихтиёр Каримов шогирдлари эса ҳимояда эҳтиёткорлик билан ҳаракат қилган ҳолда асосий эътиборни қарши ҳужумларга қаратишди. Бутун учрашув давомида ҳар икки жамоа футболчилари бир нечта хавфли вазиятларга эга бўлишди. Мезбонларда фарқли равишда ана шу содир этилган вазиятлардан меҳмонлар икки бор унумли фойдаланишди ва ўзлари учун муҳим ғалабага эришишди.

Аввалига ҳужумчиларга ёрдамга етиб келган Жамол Отақулов ҳисобни очди - 0:1. Учрашув тугашига саноқли дақиқалар қолганида эса Зафар Полвонов ғалабани мустаҳкамлади - 0:2.

Шундай қилиб, ушбу жамоаларнинг Жиззахдаги бу йилги учрашуви ҳам ўтган йилги

сценарий бўйича такрорланди.

“Сўғдиёна” – “Шўртан” – 0:2. Жиззах. 2632томошабин.

Ҳакамлар: В.Цейтлин – 8,8; Ф.Ёрмуҳаммедов – 8,4; Б.Баҳромов – 8,4. Захирадаги: Ш.Ражабов – 8.

Назоратчи: Г.Имамов.

ЎзПФЛ вакили: А.Фролов.

Голлар: Ж.Отақулов (63), З.Полвонов (84).

Огоҳлантиришлар: Э.Орипов (10) – И.Таран (28).

Энг яхши ўйинчилар: М.Холмуҳаммедов – З.Полвонов.

“Сўғдиёна”: М.Абдуллаев, Э.Орифов, М.Холмуҳаммедов, С.Рашидов (С.Холматов, 64), М.Музаффаров (Ж.Ҳасанов, 64), С.Жўраев, Қ.Баҳодиров, Б.Қосимов (А.Абдураҳмонов, 77), Р.Ҳасанов, С.Эминов, И.Тошпўлатов.

“Шўртан”: Э.Тожибоев, Ҳ.Эргашев, Ж.Отақулов, А.Омонов (Ғ.Раҳмонов, 55), С.Мамадалиев, И.Таран (О.Каримов, 78), З.Полвонов, У.Эшмуродов, Э.Бойматов, М.Муродов (Л.Убайдуллаев, 72), В.Магеррамов.

ЎЙИНДАН КЕЙИНГИ ФИКРЛАР

Ихтиёр КАРИМОВ:

“ҚАРШИ ҲУЖУМДА ЎЙНАБ ҒАЛАБА ҚОЗОНДИК”

“Сўғдиёна” – “Шўртан” (0:2) учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманида меҳмонлар устози Ихтиёр Каримов иштирок этди.

“Бугун икки жамоа ҳам чиройли ва мазмунли ўйин кўрсатди. Меҳмонда ўйнаганимиз учун асосан қарши ҳужумда ўйнашни режалаштиргандик. Иккинчи бўлимда вазиятлардан фойдаланиб ғалабага эришдик. “Сўғдиёна” жамоасини ҳар бир ўйинини ўрганиб чиққандик. Машғулотларда қарши ҳужум тактикасини кўп бор синовдан ўтказганимиз эвазига ғалаба қозондик”, - дейди Ихтиёр Каримов.

2016-09-26

Комментариялар:

Комментария колдириш учун сайтга киринг ёки руйхатдан утинг

ОЛДИНГИ УЙИН
2017-09-30 16:00
4:1
Олий Лига 2017 23
КЕЙИНГИ УЙИН
2017-10-14 16:30
1:3
Олий Лига 2017 24
ОЛДИНГИ УЙИН
2016-01-02 10:29
0:0
Биринчи Лига 2015
КЕЙИНГИ УЙИН
2016-01-15 10:00
0:0
Биринчи Лига 2015

Клуб тўпурарлари

Уйинчилар Г У
Уйинчилар Г У

Барча Уйинчилар