“Шўртан” ПФК расмий сайти
Паролни тиклаш
Руйхатдан утиш

“Шўртан” ғалабани тортиб олди

Мамлакатимиз чемпионатининг 20-тур доирасидан ўрин олган “Шўртан” - “Навбаҳор” учрашувида “Оқ бўрилар” сўнги дақиқаларда ғалабани рақибидан юлиб олишга эришдилар.

Биринчи бўлим бошидан ҳужумга ташланган мезбонлар учрашувнинг 18-дақиқасига келиб, ҳисобни очишди. Бу вазиятда, Муродов-Таран-Полвонов ҳужумини Аббос Омонов ажойиб тарзда ўз ниҳоясига етказиб қўйди - 1:0. Бўлим охирида эса Акромжон Баҳриддинов ҳимоячиларимизни алдаб ўтиб, Тожибоевга имконият қолдирмади - 1:1. Биринчи таймга қўшиб берилган 1 дақиқада ҳисоб бошқа ўзгармади.

Иккинчи бўлимда “Шўртан” футболчиларининг ўйини кескин манфий томонга ўзгариб кетди. Баъзи вазиятларда футболчиларимиз тўпни назорат қилишни уддасидан чиқолмаган бўлсалар, яна қатор вазиятларда ҳимоячиларимиз қўпол хатоларга йўл қўйишди. Мезбонлар томонидан содир этилган барча ҳужумларни эса аксинча, рақибларимиз ишончли тарзда қайтаришга эришдилар. Натижада, 82-дақиқага келиб, наманганликлар бу хатолари учун “Оқ бўрилар”ни жазоладилар. Ҳужумга берилиб кетган ғузорликлар ҳимоя чизиғини унутиб қўйишди. Тезкорлик билан қарши ҳужумни ташкил қилган меҳмон жамоа аъзолари Абдумалик Абдуллаевни олдинга чиқариб юборишди. Иккинчи бўлимда захирадан майдонга тушган “Навбаҳор” ҳужумчиси ўз йўлида мезбонларнинг икки ҳимоячисини  алдаб ўтди. Навбат дарвозабонга келганда, уни ҳам ортда қолдирди ва ана шу паллада Тожибоев рақиб ҳужумчисини қоидага зид равишда тўхтатиб қолишдан бошқа чора топа олмади. “Шўртан” дарвозаси томон 11 метрлик жарима тўпи белгиланди. Нуқтага яқинлашган Баҳриддинов бу вазиятдан самарали фойдаланиб, дублга эришди - 1:2. Учрашувнинг иккини бўлимига  ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларнинг сўнгида эса, аввалига Ғулом Раҳмонов, кейин Зафар Полвонов  рақиб дарвозасини ишғол этиб, Ғузорлик мухлисларни чиройли ўйини ҳамда ғалаба билан байрамолди хурсанд этишди - 3:2 . 

Эслатиб ўтамиз, навбатдаги тур учрашувини 9 сентябрь куни “Шўртан” меҳмонда Тошкентнинг “Локомотив” жамоасига қарши ўтказади.

 

Олий лига. 20-тур. 25.08.2016й.

Ғузор “Марказий” стадиони. 6547 томошабин.

Шўртан (Ғузор) – Навбаҳор (Наманган) – 3:2.

Ҳакамлар: Ҳ.Рўзиев (Тошкент) – 8,5, Ҳ.Шодмонов (Бухоро) – 8,3, О.Жумаев (Навоий) – 7,7, А.Рубаков (Тошкент) – 9.

Назоратчи: А.Арутюнов (Тошкент).

ЎзПФЛ вакили: А.Иноятов (Тошкент).

ГолларА.Омонов (18), Ғ.Раҳмонов (90+3), З.Полвонов (90+4) – А.Баҳриддинов (45, 82-пенальтидан).

Огоҳлантиришлар: Ж.Отақулов (66), Э.Тожибоев (81), З.Полвонов (90), Ф.Ҳайдаров (90 + 4), А.Туробов (90 + 4)  - Т.Шамсиддинов (11), Д.Жаббаров (34), Д.Сангаджиев (85).

 

Шўртан: 1.Элдор Тожибоев, 3.Ҳасанбой Эргашев, 4.Жамол Отақулов, 6.Аббос Омонов (50.Севдиёр Ҳамроқулов, 84), 8.Суннатилла Мамадалиев, 9.Игорь Таран (17.Ғулом Раҳмонов, 78), 11.Зафар Полвонов, 14.Умар Эшмуродов, 18.Элдор Бойматов, 19.Маъруфхон Муродов (22.Лазиз Убайдуллаев, 46), 48.Вусол Магеррамов.


Захира: 93.Алибек Туробов, 7.Олимжон Каримов, 25.Асрор Алиқулов, 60.Фаррух Ҳайдаров.


“Навбаҳор”: 34.Артур Парванов, 7.Акрам Баҳриддинов, 9.Дилшод Жабборов (14.Ҳожиакбар Юнусов, 90+2), 10.Алишер Маҳмудов, 19.Владислав Алексин (50.Абдумалик Абдуллаев, 56), 21.Аъзам Алиев, 26.Қаҳрамон Маҳаммаджонов, 27.Мурод Тўйчибоев, 33.Тоҳир Шамсиддинов, 63.Доржи Сангаджиев, 99.Руслан Вагапов (48.Азизбек Турғунбоев, 59).


Захира: 12.Александр Корейнчук, 20.Ғайрат Жўраев, 24.Илҳом Бойдедаев, 35.Билол Шарофиддинов,

 

2016-08-26

Комментариялар:

Комментария колдириш учун сайтга киринг ёки руйхатдан утинг

ОЛДИНГИ УЙИН
2017-06-15 19:00
1:2
Олий Лига 2017 13
КЕЙИНГИ УЙИН
2017-06-20 19:00
0:0
Олий Лига 2017 14
ОЛДИНГИ УЙИН
2016-01-02 10:29
0:0
Биринчи Лига 2015
КЕЙИНГИ УЙИН
2016-01-15 10:00
0:0
Биринчи Лига 2015

Клуб тўпурарлари

Уйинчилар Г У
Уйинчилар Г У

Барча Уйинчилар

Жамоа У О
8Навбаҳор3037
9Металлург3036
10Қизилқум3034
11Шўртан3033
12Қўқон-19123031
13Андижон3028
14Бухоро3026

Тўлиқ жадвал

Жамоа У О

Тўлиқ жадвал