“Шўртан” ПФК расмий сайти
Паролни тиклаш
Руйхатдан утиш

“Шўртан-Леди” кубок учун курашни ¼ финалда давом эттиради

“Шўртан-Леди” жамоаси бугун Ўзбекистон кубогининг 1/8 финал босқичидан ўрин олган жавоб учрашувида ҳам Бухороликларни 3:1 ҳисобида мағлуб этиб, ушбу мсобақанинг кейинги босқичига йўлланмани қўлга киритди.

Учрашувни меҳмонлар бошлаб берган бўлсада, қизларимиз ўйин тизгинини тезда ўз қўлларига олишга эришишди ва учрашувнинг 3 - дақиқасида белгиланган илк бурчак тўпини рақиб дарвозасига киритиб ҳисобни очишди. Тўхтаева Улдона ўнг қанотдан ошириб берган тўпни Бухороликлар даровзасига Жиенбаева Сайёра киритди 1:0. Жамоамиз бирин-кетин амалга оширган ҳужумлари 15 дақиқага келиб яна ўз самарасини берди. Аммо бош ҳакам Тўхтаева Улдона киритган голни инобатга олмади. Шу тариқа учрашувнинг биринчи бўлимида ҳисоб бошқа ўзгармади.

Иккинчи бўлим ҳам “Шўртан-Леди” футболчиларининг устунлигида ўтди. Учрашувнинг 51-дақиқасида рақиб дарвозаси томон пенальти белгиланди ва жамоамиз бу вазиятдан унумли фойдалана олди. 11 метрлик жарима тўпини Тўхтаева Бахтишода беҳато амалга ошириб ҳисобни 2:0 кўринишга олиб келди. Орадан 7 дақиқа ўтар ўтмас Жиенбаева дарвозабондан қайтган тўпни майдон марказида қабул қилиб, уни бўш қолган даровза томон йўллади ва учрашувдаги энг чиройли гол ўзининг эса иккинчи голини киритишга муяссар бўлди – 3:0. Учрашувнинг 66-дақиқасида футболчимиз Тўхтаева Бахтишода рақибга қарши қўпол ўйини учун огоҳлантирилиб, дарвозамиз томон 25 метрлардан жарима тўпи белгиланди. Рақиблар ушбу вазиятдан самарали фойдаланиб ҳисобни қисқартиришга эришдилар. Жамоамиз дарвозасига голни Норова Азиза киритди.

Шундай тариқа, “Шўртан-Леди” – “Бухоро-W” жамоалари ўртасида кечган бахс 3:1 ҳисобида қизларимиз ғалабаси билан якунланди.

 

XV Ўзбекистон Кубоги, 1/8 финал босқичи, жавоб учрашуви

Ғузор БЎСМ ўйингоҳи. 23.08.2016.

Шўртан-Леди” (Ғузор) – “Бухоро-W” (Бухоро) 3:1 (1:0).  

Бош ҳакам: Хушнудбек Атамуратов (Хива)

Ёрдамчи ҳакамлар: Нигора Муҳаммадиева (Термиз), Олимжон Абдуҳошимов (Навоий)

Захира ҳаками: Ҳуснора Жумаева (Қарши).

Назоратчи: Т.Н.Тошмуҳаммедов (Тошкент вил.).

Голлар: Сайёра Жиенбаева 3 -1:0, 58-3:0, Бахтишода Тўхтаева 51 – 2:0 (пен), Азиза Норова 67 – 3:1.

Огоҳлантиришлар: 9.Ўлдона Тўхтаева -28, 5.Бахтишода Тўхтаева -67, 9.Азиза Норова – 70.

“Шўртан-Леди”: 22.Наргиза Махмудова (1.Зарина Исматова -89), 5.Бахтишода Тўхтаева, 6.Гулзода Саидова, 9.Улдона Тўхтаева (14.Динара Милиева - 68), 11.Ҳуршида Агаева, 15.Ҳусния Ганчева, 16.Сайёра Жиенбаева, 17.Сарвиноз Назарова (с) (19.Фазилат Эргашева -83), 18.Сайёра Нурматова, 20. Гулираъно Толмасова, 33. Фируза Раҳмонова.

 “Бухоро-W”: 87.Гоккажан Ураева, 7.Вазира Ҳайитова, 9.Азиза Норова (с), 10.Зебунисо Мавлонова, 14.Нигина Ҳайдарова, 17.Муҳайё Жўраева, 18.Сабина Жумаева, 20.Нозима Ҳидоятова, 26.Саодат Уроқова (16.Муниса Чориева-46), 70.Дилфуза Шарипова (44.Авезгул Ураева-46),  84.Муҳаббат Акрамова.

Захира:  15.Олтиной Шодиева, 19.Севара Бўриева, 4.Марҳабо Хайруллаева, 3.Мафтуна Тоирова.

2016-08-24

Комментариялар:

Комментария колдириш учун сайтга киринг ёки руйхатдан утинг

ОЛДИНГИ УЙИН
2017-04-22 17:00
1:0
Олий Лига 2017 7
КЕЙИНГИ УЙИН
2017-04-28 00:00
0:0
Олий Лига 2017 8
ОЛДИНГИ УЙИН
2016-01-02 10:29
0:0
Биринчи Лига 2015
КЕЙИНГИ УЙИН
2016-01-15 10:00
0:0
Биринчи Лига 2015

Клуб тўпурарлари

Уйинчилар Г У
Уйинчилар Г У

Барча Уйинчилар

Жамоа У О
8Навбаҳор3037
9Металлург3036
10Қизилқум3034
11Шўртан3033
12Қўқон-19123031
13Андижон3028
14Бухоро3026

Тўлиқ жадвал

Жамоа У О

Тўлиқ жадвал