“Шўртан” ПФК расмий сайти
Паролни тиклаш
Руйхатдан утиш

Асрор АЛИҚУЛОВ: “ҲАМЖИҲАТЛИКДА ТЎП СУРАМИЗ”

Бугун Ғузорда бўлиб ўтадиган “Шўртан” ва “Олмалиқ” жамоалари ўртасидаги учрашув ҳар томонлама кескин ва қизиқарли курашларга бой тарзда кечиши шубҳасиз. Учрашув олдидан “Оқ бўрилар” жамоасининг тажрибали футболчиси Асрор Алиқулов мазкур баҳс юзасидан ўз фикрларини қуйидагича билдириб ўтди: 
   “Олмалиқ” футболчилари ҳужумкор ўйин намойиш этишни яхши кўришади. Жамоанинг ярим ҳимояси ҳам мукаммал  шаклланган. Игорь Шквирин шогирдлари ҳимояланиб, майдон марказидан ҳужумга тез чиқишади. Бир сўз билан айтганда бугунги рақибимиз ҳурматга сазовор жамоа. 
   Ўз навбатида Ғузорда тўп суришимиз ва майдонга фақат ютуқ учун тушишимизни инобатга оладиган бўлсак, мухлислар ажойиб футбол спектаклига гувоҳ бўлишлари аниқ. 
Жамоамиздаги ички муҳит, футболчиларнинг кайфияти жойида. Айниқса, бундан аввалги сафар учрашувидаги ғалаба йигитларни янада руҳлантириб юборди. Ёдингизда бўлса, ўтган турда  “Обод” жамоаси бир кун олдин ғалабага эришиб, биз турнир жадвалининг энг пастки қаторига тушиб қолгандик. Шундай бўлса-да, жамоадошларим билан профессионал спортчиларга хос тарзда, тушкунликка тушмасдан, майдонда бор-кучимиз билан, ҳамжихатликда, мураббийлар кўрсатмасини тўғри бажарган ҳолда муваффақиятга эришдик. Қаердадир ҳимояландик, ҳужум қилдик, керак вақтида тўпни ҳам назорат қилдик. Айтмоқчиманки, сўнгги турларни ҳамжихатликда ўтказяпмиз. Бундан кейин ҳам мана шундай тартибда ўйин олиб борамиз. Негаки, ҳамжихатликда тўп суриш муваффақият гаровидир. Бугун ҳам албатта, ҳамжихатликда ғалаба қозонамиз.

2016-06-11

Комментариялар:

Комментария колдириш учун сайтга киринг ёки руйхатдан утинг

ОЛДИНГИ УЙИН
2017-08-12 19:00
1:0
Олий Лига 2017 17
КЕЙИНГИ УЙИН
2017-08-12 18:30
0:0
Олий Лига 2017 18
ОЛДИНГИ УЙИН
2016-01-02 10:29
0:0
Биринчи Лига 2015
КЕЙИНГИ УЙИН
2016-01-15 10:00
0:0
Биринчи Лига 2015

Клуб тўпурарлари

Уйинчилар Г У
Уйинчилар Г У

Барча Уйинчилар