“Шўртан” ПФК расмий сайти
Паролни тиклаш
Руйхатдан утиш

МАЪРУФХОН МУРОДОВ: "Ишончни оқлаб бораётганимдан ҳурсандман"

Олий лиганинг 10-тур учрашувларидан бири "Андижон"-"Шўртан"дан сўнг, оҳирги  турларда "Шўртан" жамоасининг ўйинларида фаол ҳаракат қилиб жамоа ўйинларини кучайтиришга эришаётган, ушбу учрашувда ҳам гол муаллифига айланган ҳужумкор яримҳимоячимиз - Маъруфхон Муродовнинг ўйин ҳақидаги фикрлари билан қизиқдик.

- Дастлабки турларда асосий таркибга тушиш учун анча қийналдим ва ҳаракат қилдим. Айниқса жамоа бошқарувига Ихтиёр ака Каримов келганидан сўнг, менга кенгроқ имкониятлар яратиб берди. "Нефтчи" билан учрашувда ҳам ҳал қилувчи голни уриб жамоам дуррангга эришишига ёрдам бера олдим. "Сўғдиёна"га қарши ўйинда ҳам, жамоамга имкон даражада ёрдам беришга аниқроғи, фойдамни кўрсатишга ҳаракат қилдим. Ҳаммаси кўнглимдагидек чиқаётганидан ҳурсандман. Бундан кейин ҳам жамоамизнинг зафарли ўйинларига ўз ҳиссамни қўшишга астоидил  ҳаракат қиламан.

- Бевосита бугунги ўйинга тўхталадиган бўлсам, ўйин осон кечмади. Лекин аҳиллик билан ҳаракат қилганимиз, жамоавий ўйин кўрсатганимиз натижасида ғалаба қозондик деб ўйлайман. Бу ғалаба билан барчага "Шўртан" ҳали анча кучга эга эканини кўрсатдик деб ҳисоблайман. Бундан кейин ҳам жамоамиз муҳлисларини шундай иродали ва чиройли ғалабалар билан ҳали кўп бор бахтиёр қилишга ҳаракат қиламиз деб умид қиламан.

2016-05-29

Комментариялар:

Комментария колдириш учун сайтга киринг ёки руйхатдан утинг

ОЛДИНГИ УЙИН
2017-08-12 19:00
1:0
Олий Лига 2017 17
КЕЙИНГИ УЙИН
2017-08-12 18:30
0:0
Олий Лига 2017 18
ОЛДИНГИ УЙИН
2016-01-02 10:29
0:0
Биринчи Лига 2015
КЕЙИНГИ УЙИН
2016-01-15 10:00
0:0
Биринчи Лига 2015

Клуб тўпурарлари

Уйинчилар Г У
Уйинчилар Г У

Барча Уйинчилар