“Шўртан” ПФК расмий сайти
Паролни тиклаш
Руйхатдан утиш

Ихтиёр Каримов: Ғалаба биз учун сенсация эмас

Олий лиганинг 10-тур доирасида бўлиб ўтган "Андижон" - "Шўртан" учрашувидан сўнг ташкиллаштирилган матбуот анжуманинг биринчи қисмида, меҳмон жамоа бош мураббий вазифасини вақтинча бажариб келаётган клуб техник директори - Ихтиёр Каримов учрашув борасидаги фикрларини қуйидагича изоҳлади:

- Авваламбор, бугунги ўйин учун футболчиларимга, сабр, матонат ва ўз иқтидорларини тўлиқ намоиш этишгани учун миннатдорчилик билдираман. Олдимизга қўйилган вазифани бажардик. Йигитлар ҳам бугун олдиларига қўйилган талабни ва барча кўрсатмаларни бажара олдилар. Шунинг эвазига бугун ушбу ғалабани қўлга киритдик. Учрашувдан олдин "Андижон"нинг ўйинларини кўриб, таҳлил қилиб чиққандик ва бу учрашувга мукаммал, пухта тайёргарлик кўргандик. Бу ўз самарасини берди.

- Жамоа Сизга топширилганидан сўнг, жамоанинг ўйин услуби ҳам тубдан ўзгарди. Буни қандай изоҳлайсиз?

- Мавсум аввалида учраган кетма-кет олти турдаги мағлубият, йигитларнинг ўзига бўлган ишончини йўқотишига сабаб бўлди ва уларнинг руҳиятига салбий таъсир ўтказди. Футболчиларимизни руҳан аста-секинлик билан ушбу вазиятдан чиқариб бордик ва мана кўриб турганингиздек, меҳнатимиз бугун ўз самарасини берди. Ҳатто, ўтган турда "Машъал"га қарши учрашувда ҳам натижа кўрсатишга жуда яқин эдик, аммо ўйин сўнгида жамоамизга бироз омад етишмади.  Бир сўз билан айтганда, шогирдларимни руҳан тайёрлай олганимиз бизга катта ёрдам бермоқда ва бунинг учун уларнинг ўзларига ҳам рахмат айтмоқчиман.

- Ботир Қораевга тўхталадиган бўлсам, бу футболчимиз кеча ўйинолди машғулотимизда жароҳат олиб бугун майдонга тушолмади. Келгуси ўйингача соғлигини тиклаб олади деган умиддаман.

- Тўғри бу ғалаба албатта жамоага кўтаринки руҳ бағишлайди. Аммо бу оёғимизни ердан узмасдан кейинги турга тайёргарлик кўришга халақит қилмайди деб ўйлайман. Бу ўйин тарихда қолди. Уни унутиб, олдинга юришни давом эттиришимиз лозим.

- "Андижон" жамоасининг ўйин услубида катта ўзгаришларни кузатмадим. Сабаби, ўйин услубини тузиш ва уни ўзгартириш осон иш эмас.

- Жамоамизнинг бугунги ғалабасини сенсация дея олмайман. Чунки, биз бунга яқин турган эдик. Мен йигитларга ишонганман ва ишонаман. Улар  ишончимни оқлашмоқда.

2016-05-28

Комментариялар:

Комментария колдириш учун сайтга киринг ёки руйхатдан утинг

ОЛДИНГИ УЙИН
2017-06-25 19:00
2:0
Олий Лига 2017 15
КЕЙИНГИ УЙИН
2017-08-05 19:00
0:0
Олий Лига 2017 16
ОЛДИНГИ УЙИН
2016-01-02 10:29
0:0
Биринчи Лига 2015
КЕЙИНГИ УЙИН
2016-01-15 10:00
0:0
Биринчи Лига 2015

Клуб тўпурарлари

Уйинчилар Г У
Уйинчилар Г У

Барча Уйинчилар

Жамоа У О
8Навбаҳор3037
9Металлург3036
10Қизилқум3034
11Шўртан3033
12Қўқон-19123031
13Андижон3028
14Бухоро3026

Тўлиқ жадвал

Жамоа У О

Тўлиқ жадвал