“Шўртан” ПФК расмий сайти
Паролни тиклаш
Руйхатдан утиш

Александр Хомяков: Бу каби ўйинлар жамоа феъл-атворини чархлайди

Олий лиганинг 9-туридан ўрин олган "Машъал" - "Шўртан" учрашувидан сўнги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбонлар бош мураббийи - Александр Анатолиевич Хомяков учрашув таъсуротлари ҳақида шундай деди:

- Ўйин биз учун анчагина қийин кечди. Гол ураганимиздан сўнг йигитларим ўзларини йўқотиб қўйишди аниқроғи ниадандир қўрқиб қолишди. Балки бу узоқ вақт ғалабага эришолмаганимиздандир. Афсуски, жамоам ишончисиз ҳаракат қилди. Зора ушбу ғалаба йигитларга руҳий тетиклик, куч ва ўзига бўлган ишонч бағишласа. Жамоа феъл - атвори айнан бу каби ўйинларда чархланади. Ўз вақтида футболчиларимга ушбу ўйин учун миннатдорчилигимни изҳор этмоқчиман.

- Рақиб жамоадаги йўқотишдан сўнг, бир ҳужумчи билан қолиб кетди. Биз эса ўз ўрнида ўрта чизиқни кучайтириш ўрнига ҳимояга ётиб олдик. Натижада рақиб бизни бу ҳаракатларимиз учун жазолади. Аммо заҳирадан майдонга тушган Зафар Тўраев ўйинга тоза ҳаво олиб кира олди ва учрашув якунига келиб биз бу оғир вазиятдан омад туфайли чиқиб кета олдик.

- Қўзибоев борасида тўхталадиган бўлсам, ҳужумчиларнинг тақдири шундай тузилган. Уларда "қуруқ мавсум"лар бўлиб туради ва ҳужумчи қанча тез биринчи голини ура олса, у ўз кучига бўлган ишончга шунча тез эриша олади.  

2016-05-15

Комментариялар:

Комментария колдириш учун сайтга киринг ёки руйхатдан утинг

ОЛДИНГИ УЙИН
2017-04-22 17:00
1:0
Олий Лига 2017 7
КЕЙИНГИ УЙИН
2017-04-28 00:00
0:0
Олий Лига 2017 8
ОЛДИНГИ УЙИН
2016-01-02 10:29
0:0
Биринчи Лига 2015
КЕЙИНГИ УЙИН
2016-01-15 10:00
0:0
Биринчи Лига 2015

Клуб тўпурарлари

Уйинчилар Г У
Уйинчилар Г У

Барча Уйинчилар

Жамоа У О
8Навбаҳор3037
9Металлург3036
10Қизилқум3034
11Шўртан3033
12Қўқон-19123031
13Андижон3028
14Бухоро3026

Тўлиқ жадвал

Жамоа У О

Тўлиқ жадвал