“Шўртан” ПФК расмий сайти
Паролни тиклаш
Руйхатдан утиш

Ихтиёр Каримов: Йигитларга совуқонлик етишмаяпти

"Машъал" - "Шўртан" учрашувидан сўнги матбуот анжуманининг биринчи қисмида учрашув таъсуротлари ҳақида меҳмон жамоа бош мураббийи вазифасини вақтинча бажарувчи, жамоа техник директори - Ихтиёр Каримов ўз фикрларини қўйидагича ифодалади.

- Мазмунли ўйин бўлди. Натижага эришиш учун йигитлар кучларини аямай ҳаракат қилишди. Камчиликда ҳаракат қилганимизга қарамай ҳисобни тенглаштиришга эришдик. Аммо сўнги дақиқаларда қилинган хато, биз учун жуда қимматга тушди. Шундай бўлганига қарамай йигитларга кўрсатган ўйини учун раҳмат айтмоқчиман.

- Бевақт четлатиш ҳам албатта ўз таъсирини кўрсатмасдан қолмади. Тактикамизни ўзгартиришга мажбур бўлдик. Тараннинг мавсум бошида олган кичик жароҳати ҳам бугун бизга панд берди.

- Ҳакамларга ҳеч қандай эътирозим йўқ. Улар бугун ишларини аъло даражада бажаришди. уларга бунинг учун ҳам раҳмат айтаман.

- Кенжа Тўраевни қишки ўқув-йиғинида олган жароҳати туфайли,  аста-секин ўйинга тайёрлаб бораётган эдик. Ҳозирда, ўзингиз кўриб турганингиздек, у  функционал ҳолатини тиклаб бормоқда. Кейинги ўйинларда уни асосий таркибларда ҳам синаб кўрамиз.

- Жамоамиз жуда аҳил. Тарбиявий ишлар борасида ҳам муаммолар йўқ. Мавсумни кетма-кет мағлубиятлар билан бошлаганимиз сабабли футболчиларимиз олдида фақат ва фақат натижа кўрсатиш талаби қўйилган. Шу сабабли, йигитларимга бугунгидек баъзи вазиятларда совуқонлик етишмаяпти ҳолос.

2016-05-15

Комментариялар:

Комментария колдириш учун сайтга киринг ёки руйхатдан утинг

ОЛДИНГИ УЙИН
2017-03-08 16:00
0:3
Олий Лига 2017 2
КЕЙИНГИ УЙИН
2016-03-18 00:00
0:0
Олий Лига 2017 3
ОЛДИНГИ УЙИН
2016-01-02 10:29
0:0
Биринчи Лига 2015
КЕЙИНГИ УЙИН
2016-01-15 10:00
0:0
Биринчи Лига 2015

Клуб тўпурарлари

Уйинчилар Г У
Уйинчилар Г У

Барча Уйинчилар

Жамоа У О
8Навбаҳор3037
9Металлург3036
10Қизилқум3034
11Шўртан3033
12Қўқон-19123031
13Андижон3028
14Бухоро3026

Тўлиқ жадвал

Жамоа У О

Тўлиқ жадвал