Sayt vaqtincha test rejimida ishlamoqda. Сайт временно работает в тестовом режиме. The site is temporarily in test mode.
АЁЛЛАР U-16 ЧЕМПИОНАТИ ФИНАЛ БОСҚИЧИ. 1-ТУР: “ҚИЗЛАРИМИЗ ҲИСОБИДА ДАСТЛАБКИ ҒАЛАБА”
U-16 "Шўртан -W"
about image
2021-10-10 | 15:45
АЁЛЛАР U-16 ЧЕМПИОНАТИ ФИНАЛ БОСҚИЧИ. 1-ТУР: “ҚИЗЛАРИМИЗ ҲИСОБИДА ДАСТЛАБКИ ҒАЛАБА”

  Ҳабар берганимиздек, бугун аёллар футболи бўйича, Ўзбекистон чемпионати U-16 финал босқичининг “А” ва “Б” гуруҳи, 1-тур доираси учрашувлари бўлиб ўтди. Ушбу мусобоқада иштирок этаётган ёш қизларимиз “Хоразм- W” (Урганч), “Турон-W” (Яйпан), “Бунёдкор- W” (Тошкент) ҳамда “Андижон- W” (Андижон) жамоалари билан “А” гуруҳидан жой олишди. “Б” гуруҳида эса “Металлург- W” (Бекобод), “Севинч- W” (Қарши), “Динамо- W” (Самарқанд), “Арал Самали- W” (Нукус) ва “АГМК- W” (Олмалик).
    Бугунги барча учрашувлар Қарши шаҳрининг “Геолог” ўйингоҳида бўлиб ўтди. Бош мураббий; Зебо Жўраева шогирдлари дастлабки турда, Тошкентнинг “Бунёдкор- W” жамоаси билан тўқнаш келди. Ғузорлик шаддод қизларимиз, биринчи бўлимда ҳужумкор ўйин кўрсатиб, рақиб дарвозасига  жавобсиз 4 та тўп уришди. Иккинчи бўлимда эса Тошкентликлар ҳисобни биттага қисқартиришди.  Натижада  1:4 ҳисобида ғалаба қозонишди. Турнир жадвалидан биринчи ўринни олиб, 3 очкони қўлга киритишди:
Голлар: Алина Алматова (44) – Гулмира Абдуллаева ( 19,23),  Динора Абдусамадова ( 9, 25).
“БУНЁДКОР”: 16.Захро Анорбоева, 3.Махлия Тошмухаммедова, 7.Меруерт Рахматуллаева, 6.Сандуғаш Эсенбекова, 8.Анастасия Ушакова, 9.Диёра Бахтиёрова, 10.Алина Алматова, 11.Диана Куздеубаева (с), 12.Аружан Сабиржанова, 15.Шахнозабону Умирова, 18.Улжана Аулбекова.
ЗАҲИРА: 1.Чарос Хайруллаева, 2.Виктория Пан, 4.Мохинур Нормирзаева, 13.Анастасия Тахтаматова, 20.Дарья Задкова.
“ШЎРТАН U-16”: 2. Рушана Алиева, 4. Хуснизар Шукурова, 5. Муниса Ўткирова, 6.Нозанин Ғаффорова, 8.Шодиябону Эшмуродова, 9.Асила Абдихакимова, 11.Гульмира Абдуллаева (с), 15. Жасмина Тошкентова, 17. Динора Абдусамадова, 18. Гулсанам Исматова, 19. Ситора Мустафоева.
ЗАҲИРА: 7. Машхура Умарова, 3.Зухра Хусанова, 10.Паризод Норматова, 14.Сабрина Очилова, 20.Мохинабону Номозова 21.Розия Убайдуллаева, 24.Жасмина Бўриева
Бош ҳакам:Хуснора Жумаева.
Ёрдамчи ҳакамлар: Зилола Раҳматова ва Шаҳло Абилова
Захира ҳакам: Маржона Раҳматқулова
Назоратчи: Уктам Курбанназаров
Камиссар Алишер Файзиев.

Маълумот учун бугунги бўлиб ўтган учрашувлар натижалари қуйидагича:

“Динамо- W”-“Арал Самали- W” (1:1), 

“Севинч”-“АГМК- W” (1:1), 

“Бунёдкор- W”-“Шўртан- W” (1:4)

“Турон- W”-“Андижон- W” (0:0).
 

“Шўртан” ПФК матбуот бўлими хизмати.