Sayt vaqtincha test rejimida ishlamoqda. Сайт временно работает в тестовом режиме. The site is temporarily in test mode.
“ШЎРТАН” ФИНАЛГА ЙЎЛ ОЛДИ!
U-16 "Шўртан -W"
about image
2021-10-15 | 17:00
“ШЎРТАН” ФИНАЛГА ЙЎЛ ОЛДИ!

Хабарингиз бор, 2021 йилнинг 10 октябрдан бошлаб, Қарши шаҳрида футбол бўйича аёллар чемпионати U-16 биринчилиги, финал босқичи учун жамоалар ўртасида мусобақа бошланди. Иштирокчилар икки гуруҳга бўлинган ҳолда бош соврин учун курашга киришди.
“А” гуруҳида иштирок этган Ғузорлик қизлар бош соврин учун асосий даъвогар эканлигини дастлабки кунданоқ исботлаб, “Бунёдкор” жамоаси йирик ҳисобда мағлуб этилди. Биринчи турда ишончли тарзда ғалаба қозонган "Шўртан U-16" ёш футболчилари навбатдаги баҳсларда ҳам рақибларига ҳеч қандай имконият қолдирмади.
 Бугунги финал босқичининг сўнгги - 5-турида Яйпаннинг “Турон” жамоаси 1:0 ҳисоби билан мағлуб этилди ва гуруҳда биринчи ўринни эгаллади.
Энди ёш қизларимиз финалда 17 октябрь куни “Б” гуруҳида ғолиб бўлган Қаршининг “Севинч U-16" жамоаси билан баҳс олиб боради.
Гол муаллифи: Гулмира Абдуллаева 55 (1:0)

Бош ҳакам: Артём Калинин
Ёрдамчи ҳакамлар: Зилола Раҳматова ва ШахлоАбилова
Зоҳира ҳакам: Маржона Раҳматқулова.
Назоратчи: Шухрат Игамбердиев
Комиссар:Алишер Файзиев
Қарши шаҳри “Геолог” стадиони
“ШЎРТАН-W U-16”- “ТУРОН-W U-16” 1-0
“ШЎРТАН-W U-16”: 2. Рушана Алиева, 4. Хуснизар Шукурова, 5. Муниса Ўткирова, 6.Нозанин Ғаффорова, 8.Шодиябону Эшмуродова, 9.Асила Абдихакимова, 11.Гулмира Абдуллаева (с), 15. Жасмина Тошкентова, 17. Динора Абдусамадова, 19. Ситора Мустафоева, 21.Розия Убайдуллаева. ЗАҲИРА: 7. Машхура Умарова, 3.Зухра Хусанова, 10.Паризод Норматова, 14.Сабрина Очилова, 18. Гулсанам Исматова,  20.Мохинабону Номозова 24.Жасмина Бўриева.
“ТУРОН-W U-16”:1.Муниса Шокирова, 7.Сабина Абхаликова, 8.Роза Хошимова (с), 16.Одина Шаропова, 26.Сарвиноз Хошимова, 32.Хаётхон Амирова, 33.Шахло Усмонова, 45.Шахло Исмоилова, 70.Маржона Қосимова, 88.Нигора Раҳматуллаева, 90.Ёдгора Юсупова.
ЗАҲИРА: 10.Нурхон Холмирзаева, 28.Махлиё Акбарова, 30.Бибисолиха Ноъмонова, 99.Уляна Занина.
Маълумот учун бугунги бўлиб ўтган учрашувлар натижалари қуйидагича: “Арал Самали - W” - “Севинч” (2:8), “АГМК - W” -“Металлург - W”  (9:0), “Шўртан - W”- “Турон- W” (1:0),   “Андижон - W” -“Хоразм - W” (1:4).
 
“Шўртан” ПФК матбуот бўлими хизмати.