Sayt vaqtincha test rejimida ishlamoqda. Сайт временно работает в тестовом режиме. The site is temporarily in test mode.
"Хоразм"-"Шўртан" - 1: 0 ҳисоб билан якунланди.
Асосий таркиб
about image
2021-10-31 | 17:42
"Хоразм"-"Шўртан" - 1: 0 ҳисоб билан якунланди.

Бугун Ўзбекистон чемпионати ПРО-Лига қуйи тўртлик жамоалари ўртасида 24 тур учрашувлари бўлиб ўтди ва расман мусобақа ўз якунига етди.

 Жамоамиз чемпионатнинг сўнги учрашувини сафарда Урганчнинг "Хоразм" клубига қарши ўтказди.
 Қизиқарли ва курашларга бой ўтган ўйин мезбонлар ҳужумчиси Темур Бекчановнинг иккинчи бўлимда киритган ягона голи эвазига "Хоразм" жамоасининг ғалабаси билан якунланди.

 Бугунги учрашувда "Оқ бўрилар" мағлубиятга учраган бўлсалар ҳам асосан ёш футболчилардан иборат таркибимиз сафарда кучли рақибга муносиб қаршилик кўрсата олдилар.