Ноябрь ойининг энг яхши дарвозабони бўлишга номзодлар

Хабарингиз бор, Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси ҳар ойдан кейин тўрт йўналиш бўйича энг яхшиларни аниқлаб келмоқда: энг яхши мураббий, энг яхши футболчи, энг яхши дарвозабон ва энг чиройли гол. Ташкил этилган сўровнома якунларига кўра энг кўп овоз тўплай олган номзодлар ташкилотнинг энг яхшилар учун аталган статуэткаларини қабул қилиб олишяпти.

Жорий йилдан эътиборан Tribuna.uz нашри ой лауреатларини аниқлашда ахборот ҳамкори сифатида иштирок этиб келмоқда. Artel савдо белгиси эса ойнинг энг яхшиларига ўз смартфонларини тақдим этиб бормоқда.

Энг яхшиларни аниқлаш шартлари ўзгаришсиз қолган. Coca Cola Суперлиганинг 14 клуби бош мураббийлари ҳамда сардорлари кўрсатилган номзодларни учталикка жойлаштириб чиқади. Дастлабки ўринда кўрсатилган номзод 3, мос равишда кейинги икки ўриндагилар 2 ва 1 очколик бўлади.

Шунингдек, Tribuna.uz нашри футбол мухлислари ўртасида сўровнома ўтказади. Бунда мухлислар овози катта аҳамиятга эга бўлиб, биринчи ўринни эгаллаган номзод 6, мос равишда кейингилар 4 ва 2 очкодан қўлга киритади. Якунда энг кўп балл тўплаганлар ойнинг энг яхшилари сифатида эътироф этилади.

Ортда қолган ноябрь ойида Coca-Cola Суперлигасида  3 та тур учрашувлари ўтказилди.  Мазкур учрашувлар давомида бир қатор жамоалар мазмунли ўйин намойиш этиб, мухлис-у мутахассислар олқишига сазовор бўлди.

Қуйида ойнинг энг яхши дарвозабони бўлиш учун даъвогарлар рўйхати тақдим этилади:

Ноябрь ойининг энг яхши дарвозабони бўлиш учун номзодлар:

Номзод Клуб Эришди
Игнатий Нестеров “Локомотив” 3  ўйин, 3 қуруқ ўйин, 6 сейв
Абдувоҳид Неъматов “Насаф” 3  ўйин, 9 сейв
Суҳроб Султонов АГМК 3 ўйин, 13 сейв
Александр Лобанов “Металлург” 3 ўйин, 3 қуруқ ўйин, 2 сейв

Манба:pfl.uz

Leave a Reply