Футбол бўйича Ўзбекистон Биринчилиги ПРО-Лига “А”гуруҳи. “Шердор” (Самарқанд) – “Шўртан” (Ғузор) учрашуви. Онлайн ўйин шархи

БУГУН ФУТБОЛ.
2019 йил 22 июнь. Самарқанд шаҳри. “Динамо” Марказий стадиони. Футбол бўйича Ўзбекистон Биринчилиги ПРО-Лига “А”гуруҳи. “Шердор” (Самарқанд) – “Шўртан” (Ғузор) учрашуви. Бошланиши 18:00.
Ассалому-алайкум Ҳурматли футбол мухлислари!
Бугун футбол бўйича Ўзбекистон Биринчилиги ПРО-Лига “А” гуруҳида навбатдаги 11-тур учрашувлари ўтказилади. Шунингдек аёллар ўртасида ҳам Суперлига мусобақасида навбатдаги 13-тур учрашувлари бўлиб ўтади.

Ғузорлик футбол мухлислари учун бугун қўшалоқ байрам. Бу йилги мавсумда яна Суперлигага қайтиш учун астойдил кураш олиб бораётган Сергей Ковшов шогирдлари Самарқандда “А” гуруҳининг кучли ва яхши шаклланган жамоаларидан бири “Шердор” майдонига сафар қиляпти.

Аёллар ўртасидаги Суперлига баҳслари “Ғарб” гуруҳида иштирок этаётган ва кучли саккизликка киришга жиддий ҳаракат қилаётган “Шўртан – Леди” қизларимиз эса Ғузорда Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳрининг АГМК жамоаси футболчиларини қабул қилишмоқда.

“Шўртан” ПФК матбуот хизмати ходимлари телеграмм каналимиз ўқувчиларини ҳар икки учрашувда кечадиган воқеалар ривожи билан тўғридан-тўғри таништириб боришади.

Ғузордан Сизлар учун онлайин репортажни Насибахон Холиқова ҳамда Шавкатжон Рустамов, Самарқанддан эса Толибжон Қосимов олиб боришади.
Каналимиздан узоқлашманг ва каналимизни кузатиб боринг. Учрашув бошланишига оз вақт қолмоқда

Эътиборингизга “Шердор” ва “Шўртан” жамоаларининг таркиблари ҳамда бугунги учрашув расмийлари билан таништириб ўтамиз.

“Шердор”: 21. Шерзодбек Абдураимов, 2. Фарзин Мухторов, 5. Убайдулло Набиев, 7. Марадона Сафаров, 8. Муҳаммад Ражабов, 9. Абдулла Набиев (сардор), 15. Саддам Боймаматов, 18. Ғолибжон Сарибоев, 19. Ислом Шарипов, 22. Жасур Қурбонов, 96. Шохжахон Қиличев.

захирадагилар: 1. Равшанбек Ёқубов, 3. Бунёд Исроилов, 4. Асадбек Толипов, 6. Асилжон Орифов, 17. Нурбек Олмосов, 70. Фаррух Шотурсунов.

Бош мураббий Бахтиёр Сатторов

“Шўртан”: 16. Акмал Раҳимов, 3. Ҳасанбой Эргашев, 5. Суннатилло Мамадалиев, 6. Холмурод Холмуродов, 7. Олимжон Каримов, 8. Сирожиддин Рахматуллаев, 10. Маъруфхон Муродов, 14. Акром Баҳромов, 18. Самандар Шодмонов (сардор), 26. Баҳодир Қаҳрамонов, 28. Шерзод Темиров.Захирадагилар: 1. Ботир Носиров, 11. Жасур Холтўраев, 15. Алвеш Муродуллаев, 17. Юсуф Бўриев, 21. Ислом Бойсариев, 22. Фарҳод Номозов, 29. Мирмуҳсин Сатторов.

Захирадагилар: 1. Ботир Носиров, 11. Жасур Холтўраев, 15. Алвеш Муродуллаев, 17. Юсуф Бўриев, 21. Ислом Бойсариев, 22. Фарҳод Номозов, 29. Мирмуҳсин Сатторов.

Бош мураббий Сергей Ковшов

Учрашув бош ҳаками: Исхақ Ибрагимов (Нукус).

Ён қанот ҳакамлари: Бектурсин Канназаров (Нукус), Жалгасбой Сарсенов (Нукус).

Захирадаги: Шерзод Камаров (Самарқанд).

Назоратчи: Султон Зайлобиддинов (Фарғона).

Учрашув комиссари: Лазиз Қўчқоров (Тошкент).

Ҳар икки жамоа футболчилари ва ҳакамлар гуруҳи ўйин олдидан чигилёзди машғулотларини ўтказиб бўлишди.

Стадионга ташриф буюрган мухлислар учрашув бошланишини кутмоқда

Самарқандда бугун об ҳаво гарчи иссиқ бўлсада, айни дамда бироз салқин тушди.

Футбол ўйнаш учун мақбул ҳолат юзага келди

Бизда, яъни Самарқандда учрашув бошланаяпти

Жамоалар ва ҳакамлар ЎЗ.ПФЛ мадҳияси садолари остида майдонга чиқиб келишди

1- ўйин бошланди

“Шердор” кўк кўк рангда, “Шўртан” оқ, оқ рангли либосда

Учрашувдаги дастлабки тўхталиш. Муродовга нисбатан қўполлик ишлатилди. Ўйин қоидаси бузилди. Жарима зарбасини Шодмонов бажарди.

“Шердор” жарима майдончаси ичига оширилган тўп ноаниқ

5` ўйин тенг курашлар остида ўтмоқда

7` жамоалар бир бирларини ўрганишмоқда.

ўйин сурати у қадар тез эмас

9` ҳар икки жамоа футболчилари ҳам эҳтиёткорлик билан ҳаракат қилишмоқда

10` тажриба борасида устунлик “Шўртан” томонида бўлиб турибди

Ҳисоб очилгани йўқ 0:0

Жарима зарбаси. Сирожиддин Рахматуллаев тўпни жарима майдончаси ичига ҳаводан етказиб берди

11` Ўйинда яна тўхталиш. Қаҳрамон Баҳодировга нисбатан қўполлик ишлатилди. “Шўртан” футболчисига тиббий ёрдам кўрсатилди

Олим Каримовнинг боши билан берган зарбасини Шерзодбек Абдураимов ушлаб олди.

9.Зарипова Камила бирга- бир вазиятда “Шўртан-Леди” дарвозасини зарб этаолмади.

Ҳисоб очилгани йўқ

20` дастлабки огоҳлантириш

Самандар Шодмоновга нисбатан қўполлиги учун Муҳаммад Ражабов огоҳлантирилди

21` чамаси 25 метрлар узоқликдан жарима зарбаси белгиланди. Тўп ёнида Олимжон Каримов.

Кучли зарба ва Гооооооол

Учрашувда ҳисоб очилди. “Шўртан” жамоаси олдинга чиқиб олди. Гол муаллифи О.Каримов

 

24` “Шердор” футболчилари ҳужумкорлик кўрсатишга интилишмоқда. Улар томонидан икки бор узоқдан кучли зарбалар берилди. Ҳар икки ҳолатда ҳам Акмал Раҳимов маҳорат кўрсатди

26`бурчак зарбаси “Шўртан” футболчилари томонидан бажарилди. Каримовнинг зарбасини ҳимоячилар қайтаришди

28` Бурчак зарбасини 11.Алмардонова тўпни жарима майдонига ташлаб берди афсус ноаниқ.

Ҳисоб очилгани йўқ.

29` “Шўртан” жамоасида ҳисобни ошириш имкони бор эди. Афсуски, Шерзод Темиров яқин масофадан туриб дарвозани аниқ ишғол қила олмади

Такрорий зарбани Акром Баҳромов ижро этди. Лекин кучли зарба ноаниқ кетди

Майдонда очиқ кураш кетмоқда

33`Ўйинда бир оз тухталиш. Об-Хаво иссиқлиги учун сув ичиб чанқоқларини босиб олишди.

Учрашувнинг ярим соати ортда қолди. “Шердор” ва “Шўртан” жамоалари учрашувида ҳисоб 0:1

Олдинда “шўртан”

40` Учрашувнинг 40 дақиқаси ортда қолди. Ҳисоб ўзгаргани йўқ.

1:0 ҳисобида “Шўртан” олдинда бормоқда

41` ГООООООООООООл

Сирожиддин Раҳмтуллаев индивидуал маҳорати эвазига ўз йўлида рақиб футболчиларидан бир нечтасини алдаб ўтиб дарвозани ишғол қилди.

ҳисоб 2:0

“Шўртан” олдинда

42` “Шердор” футболчилари 20 метрлар узоқликдан жарима зарбаси тепиш ҳуқуқини қўлга киритишди

тўп ёнида Муҳаммад Ражабов

зарба ноаниқ

Биринчи бўлимга 1 дақиқа қушиб берди

45` Тўхталишлар учун вақт қўшиб берилмади

Биринчи бўлим тугади

“Шердор” ва “Шўртан” жамоалари ўртасидаги учрашувда биринчи бўлимдан сўнг 2:0 ҳисобида меҳмонлар олдинда

46`Иккинчи бўлим бошланди. Эслатиб ўтамиз биринчи бўлимдан сўнг “Шўртан” жамоаси 2:0 ҳисобида олдинда бормоқда.

Жамоалар таркибида ҳозирча ўзгаришлар кузатилмади

50` Иккинчи бўлим “Шердор” жамоасининг фаоллиги билан бошланди

кетма кет икки бор хавфли вазият юзага келди. Дастлаб Ислом Шариповнинг зарбасини дарвозабон Раҳимов ушлаб қолди. Иккинчи ҳолатда эса Марадона Сафаров яқин масофадан туриб боши билан дарвозага зарба берди. Ноаниқ

54` “Шердор” жамоасидан Жасур Қурбонов ўнг қанотдан жарима зарбасини амалга оширди

зарба ноаниқ кетди

55` Ҳисоб 0:2

“Шердор” ва “Шўртан” жамоалари учрашувида меҳмонлар олдинда

60` ўйинда айтарли ўзгариш сезилмаяпти

ҳисоб ўзгаргани йўқ

майдонда тенг кураш кечмоқда

61` 7.Марадона Сафаров ўрнига 70. Фаррух Шотурсунов, 19. Ислом Шарипов ўрнига 17. Нурбек Олмосов майдонга тушди.

68`Хавфли вазият. Жасур Қурбонов жуда ҳам яқин масофадан туриб боши билан зарба берди. Акмал Раҳимов тўпни қайтариб қолди

73` Гооооооооооооол. “Шўртан” 3:0 ҳисобида ғалаба қозонмоқда

Ўнг қанотдан Маъруфхон Муродов ҳаводан ошириб берган тўпини Шерзод Темиров боши билан уриб дарвозага киритди.

74` “Шўртан” таркибида ўзгариш. 14. Акром Баҳромов ўрнига 17. Юсуф Бўриев майдонга тушди

77` “Шўртан” таркибида ўзгариш. 18. Самандар Шодмонов ўрнига 22. Фарҳод Номозов майдонга тушди

80` Гол. “Шердор” жамоаси футболчилари ҳисобни қисқартиришди.

Гол муаллифи 9. Абдулла Набиев

84` Юсуф Бўриевнинг кучли зарбасини “Шердор” дарвозабони катта қийинчилик билан майдон ташқарисига чиқариб юборди

90` “Шўртан” таркибида ўзгариш. 10. Маъруфхон Муродов ўрнига 29 . Мирмуҳсин Сатторов майдонга тушди

90` Тўхталишлар учун ҳакам 3 дақиқа қўшиб берди

Учрашув якунланди. “Шердор” ва “Шўртан” жамоалри ўртасидаги учрашув 1:3 ҳисобида якунланди. “Шўртан” ғалаба қозонди.

 

 

Leave a Reply