ЎЗБЕКИСТОН ЛИГА КУБОГИ 3-ТУР. “ШЎРТАН” (ҒУЗОР)-“ДИНАМО” (САМАРҚАНД) УЧРАШУВЛАРИ ЯКУНЛАНАДИ.

Ассалому алайкум ҳурматли футбол ишқибозлари! Ғузор “Марказий” стадионидан онлайн репортажимизни бошлаймиз.

Бугун Ўзбекистон Лига Кубоги -2019 3-тур учрашуви бўлиб ўтади. “Шўртан” (Ғузор) ҳамда “Динамо” (Самарқанд) жамоалари ўзаро куч синашишади.

Учрашувни бошқариб борадиган ҳакамлар гуруҳи, назоратчи ва комиссар билан таништирамиз:

Бош ҳакам: Шуҳрат Ражабов
Ёрдамчи ҳакамлар: Руслан Самандаров ва Амаль Султонов.
Захира ҳаками: Норсафаров Фирдавс
Назоратчи: Тимур Абдуллаев
Комиссар: Шоҳрух Саид

Ўзбекистон Лига Кубоги 3-тур. 06 июль (Шанба)
«Шўртан» – «Динамо»

Жамоалар таркиби билан таништириб ўтамиз.

“ШЎРТАН”: 1.Акмал Раҳимов, 3.Хасанбой Эргашев, 6. Холмурод Холмуродов, 7.Олимжон Каримов, 8.Сирожиддин Раҳматуллаев, 10. Маъруфхон Муродов, 14.Акром Баҳромов, 17.Юсуф Бўриев, 18.Самандар Шодмонов (С), 22.Фарход Номозов, 28. Шерзод Темиров.

ЗАХИРА: 1.Ботир Насиров, 11.Жасур Ҳолтўраев, 15.Алвеш Муродов 19.Шербек Эшмуродов, 21. Ислом Бойсариев, 23.Оғабек Эркинов, 29.Мирмухсин Сатторов.

Бош мураббий: Сергей Ковшов.

“Динамо”:22.Шоҳрухжон Райимов, 3.Азимжон Тиллаев, 4.Хакимжон Аламхонов(С), 18.Аббос Шодмонов, 20.Сирож Ҳамраев, 26.Комил Шарафуддинов, 28.Абиджон Хакимов, 41.Феруз Саидов, 50.Анвар Муродов, 70.Шарофиддин Шабиров, 90.Жасур Ашуров.

ЗАХИРА:12.Шохрухжон Эшбўтаев, 21.Дамир Темиров, 24.Жасурбек Ўринов, 27.Ихтиёр Тошпўлатов .

Бош мураббий: Даврон Файзиев.

Ҳар иккала жамоа футболчилари чигал ёзди машқларини тугатишди.

Учрашув бошланишига озгина фурсат қолди. Мухлислар жамоаларни кутишяпти.

Жамоалар ПФЛ гимни садолари остида майдонга чиқиб келишяпти.

Футболчилар майдонда саф тортишди.

Бир-бирларини қутлашяптилар.

Ҳакам ҳуштагини чалди. Ўйин бошланди.

Бугун “А” гурухида ким биринчи ўринни олиш масаласи ҳал бўлади.

Ўйинда туҳталиш хар иккала жамоа вакилларига тиббий ёрдам кўрсатиляпти

Ташаббус бир оз “Шўртан” томонда

5′ Улар тўпни кўпроқ назарот қилишмоқда.

7′ Дастлабки ҳавфли вазият Фарход Номозовнинг кучли зарбасини дарвозабон қийинчилик билан қайтарди.

10′ “Динамо” жамоаси ҳимояда.

“Шўртан” кетма-кет ҳужумлар уюштиряпти.

Гол

12′ Дастлабки қарши хужумда мехмонлар ҳисобни очишди.

гол муалифи 50.Анвар Муродов

Ҳисоб 0:1

Ҳужумга берилиб кетган мезбонлар ҳимояда қўпол хатога йўл қуйишди….

18′ Ўйин майдон марказида боряпти.

20′ “Шўртан” хужумларни тўхтатмаяпти. Аммо вазиятларни якунлашда аниқлик етишмаяпти.

Голдан кейин “Динамо” жамоаси ўзини майдонда эркин ҳис қилмоқда.

Биринчи бўлимни ярими ортда қолди.

Ҳисоб ўзгаргани йўқ. 0:1

25′ “Шўртан” ҳужумкорлиги ортиб боряпти, “Динома” эса ишончли ҳимояланяпти.

Жарима

Жарима зарбасини Самандар Шодмонов амалга оширди.

Юсуф Бўриев яқин масофадан туриб, қулай вазиятни қўлдан чиқарди.

28′ Об-ҳаво иссиқлиги учун футболчиларга чанқоқ босиш учун имкон берилди.

31′ Ўйин сурати пасайиб кетди. Бунга сабаб об-ҳавони иссиқлиги

34′ Ўйин қоидаси бўзилди.

Жарима зарбасини чамаси 17 метрлардан Олимжон Каримовнинг зарбаси ноаниқ кетди.

35′ Огоҳлантириш ҳакам қарорига норози бўлганлиги учун Сирожиддин Рахматуллаев жазоланди.

44′ “Шўртан”нинг самарасиз хужумлари “Арслонлар” ҳимоясини ёриб ўтолмаяпти.

Огохлантириш Олимжон Кармовни қуполиги учун.

Биринчи бўлимга икки дақиқа қушиб берилди.

Биринчи бўлим тугади.

ҳисоб 0:1.

Иккинчи бўлим бошланди

“Шўртан” жамоаси хужумларни давом этиряпти. Мехмонлар бор эътиборларини ҳимояга қаратишди.

48′ “Динамо” жамоаси қарши хужум тактикасини қўляпти.

50′ “Шўртан” жамоасида ўзгариш

17.Юсуф Бўриев ўрнига 11.Холтўраев Жасур майдонга тушди.

53′ “Динамо” жамоасида ўзгариш

50.Анвар Муродов ўрнига 27.Истиёр Тошпўлатов майдонга тушди

59′ “Шўртан” жамоаси ўйин вазиятини ўз томонига ўзгартиришга хакарат қиляпти.

Захиридан майдонга тушган Жасур Холтўраевнинг харакатлари ҳам самара бермади.

Ҳисоб 0:1

62′ “Динамо” жамоасида ўзгариш

3,Азимжон Тиллаев ўрнига 24.Жасурбек Ўринов майдонга тушди.

53′ Бурчак забасини 18.Самандар амалга оширди, у ташлаб берган тўпни 7.Олимжон Каримов дарвозага йўллай олмади .

Ҳисоб 0:1

70′ Яна бурчак забасини 8.Сирожиддин Рахматўллаев амалга оширди,

Зарбааааа

Ва нихоят Шерзод Темиров ҳисобни тенглаштирди

Ҳисоб 1:1

72′ “Шўртан” жамоасида ўзгариш

14.Акром Бахромов ўрнига 21.Ислом Бойсариев майдонга тушди

74′ Ҳисоб тенглашганидан кейин ҳам ўйиндаги кескинлик сақланиб турибди

76′ Бурчак забасини 70.Шарофиддин Шабиров амалга оширди, у ташлаб берган тўпни 4.Хакимхон боши билан дарвозага зарба берди.

Акмалжон Рахимов махорат билан тўпни ушлаб олди.

Ҳисоб 1:1

78′ Майдонда очиқ ўйин кетяпти.

80′ яқиндагина майдонга тушган 21. Ислом Бойсариев 20метр узоқликдан ўткир бурчакдан кучли зарба берди

Лекин ноаниқ.

Ҳисоб 1:1

83′ “Шўртан” босимни кучайтиряпти.

Ҳавфли вазият Холтураев боши билан зарба берди.

Дарвозабон катта қийинчилик билан қайтариб қолди

Ҳисоб 1:1

85′ Огохлантириш Ислом Бойсариевни қуполиги учун

Бугунги учрашув дуранг натижа билан якунласа хар иккала жамоа ҳам кийинги босқичга йўл олади

87′ “Шўртан” жамоасида ўзгариш

18.Самандар Шодмонов ўрнига 15.Алвеш Мурадуллаев майдонга тушди

Жарима зарбасини 22.Фарход Номозов амалга оширди……

афсус ноаниқ бўлди

Ҳисоб 1:1

Иккинчи бўлимга 5 дақиқа қушиб берди

90′+4 Жарима

Гооооол

Холмурод Холмуродов ҳисобни 2:1 етказди.

Бугун учрашувда “Шўртан” ғалабани сақлаб қолса гурухда пешқадам сафатида кейинги босқичга чиқади

Ўйин тугади.

“Шўртан” ғалаба қозонди

Leave a Reply