“Шўртан” (Ғўзор)-“Ифтихор ” (Олтиариқ) жамоалар ўртасидаги футбол бўйича XXVIII Ўзбекистон миллий Биринчилиги ПРО-Лига “А” 02-тур 2019 йил. Онлайн ўйин шархи

Ассалому алайкум ҳурматли футбол ишқибозлари!  Ғузор марказий стадионидан онлайн репортажимизни бошлаймиз.

Бугун Ўзбекистон Миллий Биринчилигининг ПРО-Лигасида “А” гурухи 2-тур учрашувлари бўлиб ўтади. Ғузорда “Шўртан” ҳамда “Ифтихор”  (Олтиариқ) жамоалари ўзаро куч синашишади.
Эътиборингизга бугунги ўйинни бошқариб борадиган ҳакамлар гурухи, назоратчи ва комиссар ҳақида маълумот берамиз.
Про-лига. “А” гурухи. 2-тур. 10 апрель (Чоршанба)
«Шўртан» – «Ифтихор»  

Бош ҳакам: Исхақ Ибрагимов
Қанот ҳакамлари: Бектурсин Канназаров,  Жалгасбой Сарсенов
Назоратчи: Тимур Абдуллав

Комиссар: Бекзод Арипов

Бошланғич таркиб

“Шўртан”: 1.Ботир Насиров, 26.Қаҳрамон Баҳодиров, 2.Нурали Падаров,7.Олимжон Каримов,  6. Холмурод Холмуродов, 5.Суннатилло Мамадалиев, 8.Сирожиддин Раҳматуллаев, 14.Акром Баҳромов,  18.Самандар Шодмонов,  10. Маъруфхон Муродов, 28. Шерзод Темиров.

Захирадагилар: 1.Акмал Раҳимов, 3.Хасанбой Эргашев, 20.Шаҳзод Хурсанов, 22.Фарҳод Номозов, 8.Ислом Шодмонов, 17.Юсуф Бўриев, 23.Оғабек Эркинов.

“Ифтихор”: 1.Малик-Абдулазиз Бурхонов, 2.Аҳмаджон Рўзибоев, 3.Жавоҳир Аъзамов, 4.Давронбек Қорабоев, 9.Достонжон Рашидов, 10.Достонбек Бобожонов, 14.Бекзод Алиев, 20.Иззатбек Ғаниев, 21.Жамшид Тўрақулов, 25.Шохруҳ Юлдошев, 77.Абдумалик Тошпўлатов.

Захирадагилар: 5.Асрорбек Тиловолдиев, 6.Асадбек Маъмуров, 13.Шуҳратжон Ўринбоев, 16.Дилхушбек Мўйдинов, 17.Нурулло Мирзажонов, 22.Озодбек Давронбеков, 90.Ғиёсжон Турсунов.

Бугун Ғузорда об-ҳаво яхши. Футбол ўйнайдиган ҳарорат ҳукум сурмоқда. Жамоалар чигал ёзди машғулотларни якунлашди. Ҳамма ўйинни бошланишини кутмоқда.

Жамоалар аста-секинлик билан майдонга тушишяпти. Мухлислар ўйин бошланишини интизорлик билан кутишмоқда

Ўйин бошланди. Ўйинни “Шўртан” жамоаси бошлади.

2` “Шўртан”нинг дастлабки хавфли ҳужуми гол билан якун топди. Лекин ҳакамлар Ш.Темировни ўйиндан ташқари ҳолатда деб баҳолашди.

6` Мезбонлар ҳужумкорликни давом эттиришмоқда. “Ифтихор” жамоаси дарвозаси олдида кетма-кет хавфли вазиятлар юзага келмоқда

12` Майдонда тўлиқ устунлик “Оқ бўрилар” тарафида. Ёш “Ифтихор” жамоаси футболчилари асосий эътиборни ҳимояга қаратишмоқда.

15` Ҳар икки жамоа футболчилари босим остида ҳаракат қилишяпти. “Шўртан” ҳужумда, “Ифтихор” ҳимояда бўш келмаяпти. Ҳисоб очилгани йўқ.

20` Ниҳоят ҳисоб очилди. Мезбонларнинг ҳужумлари ўз самарасини берди.

Гооооол………. Шерзод Темиров ҳисобни очди

⚽ 1:0

30` Жарима зарбаси белгиланди. 5.С.Мамадалиев амалга оширди, хавфли лекин ноаниқ.

32` “Ифтихор” жамоаси тўлиқ ҳимояга ётиб олди. Афсуски шу ўтган вақт давомида бирор марта ҳам ҳужум амалга оширилмади. Ўйин фақат битта дарвозага қарата ўтмоқда…

40` “Ифтихор” жамоасида ўзгариш 14. Бегзод Алиев ўрнига 13. Шуҳратжон Ўринбоев майдонга тушди.

Бу ўзгариш меҳмонлар мураббийлари томонидан вазиятни ўзгартириш учун амалга оширишди.

43` Гоооол….⚽ Акром Баҳромов . Ҳисобни 2:0 га оширди.

45`+1 дақиқа қўшиб берилди.

45`+1 Кетма-кет “Шўртан” футболчилари бурчак зарбасини амалга оширишди.

45`+1 биринчи бўлим тугади. Танаффус. Ҳисоб 2:0

Иккинчи бўлим бошланди.

46`6. Холмурод Холмуродов ўрнига 3.Хасанбой Эргашев майдонга тушди.

53`Гооооол…….⚽ Шерзод Темиров яна бир гол муаллифига айланди

Ҳисоб 3:0.

60` Гоооол……⚽ меҳмонларнинг бугунги учрашувдаги кам сонли ҳужуми гол билан якунланди.

Ҳисоб ўзгарди 3:1

Ҳимоячиларимиз хатога йўл қўйишди

Тўп ҳимоячимизга теккан ҳолда дарвозага кирди. Автогол

Ҳакамлар аниқлик киритишди. “Шўртан” дарвозасига киритилган гол “Ифтихор” жамоасининг 10 рақамли футболчиси Достонбек Бобожонов ҳисобига ёзилди.

72` Огохлантириш 4.Давронбек Қорабоев

76` Ўзгариш 14.Бегзод Алиев ўрнига 22.Озодбек Давронбеков майдонга тушди.

81` Ўзгариш 25.Шохруҳ Юлдошев ўрнига 5.Асрорбек Тиловолдиев майдонга тушди. “Оқ бўрилар” жамоасида ҳам 14.Акром Баҳромов ўринга 23. Оғабек Эркинов кирди.

84` 4. Давронбек Қорабоев “Шўртан” дарвозасини ишғол қилди. Ҳисоб 3:2

Мезбонлар иккинчи бўлимда анча лоқайдлик ва эътиборсизликка йўл қўйишди. Натижада меҳмонлар икки бор “Шўртан” жамоасини жазолашга муваффақ бўлишди.

90`+3 дақиқа қўшиб берилди.

Жамоалар сўнги дақиқаларни ўтказишяпти. “Шўртан” жамоаси навбатдаги ғалабани қўлга қиритишга яқин.

90`+3 ўйин тугади. Ҳисоб 3:2

 

Leave a Reply