“ОҚ БЎРИЛАР” ЖАМОАСИ “ШЕРДОР”НИ МАҒЛУБ ЭТДИ.

Бугун Ғузордаги “Болалар футбол маркази” стадионида 2019 йилги Ўзбекистон Биринчилиги ПРО-Лига “А” гуруҳи иштирокчилари бўлган “Шўртан” ва “Шердор” жамоалари ўртасида синов-назорат учрашуви ўтказилди. Қизиқарли ва кескин кўрашлар остида кечган учрашувда ғузорликлар ғалаба қозонишди. 80 дақиқада Самандар Шодмонов томонидан киритилган ягона гол учрашув тақдирини “Шўртан” фойдасига ҳал қилди.

“Шўртан” ПФК матбуот ҳизмати.

Leave a Reply